Fidbol.net

Сергей Лушчан "Машъал"нинг сўнган оловини қайта ёқа оладими?

Таҳририят 3
Sergey Lushchan "Mash'al"ning soʻngan olovini qayta yoqa oladimi?
Кетма-кет муваффақиятсизликлар, молиявий қийинчиликлар ва мураббийлар ўриндиғидаги беқарорлик жамоани Суперлига турнир жадвалининг енг тубига тушириб қўйди. Бироқ, жамоа рулига тажрибали мутахассис Сергей Лушчаннинг келиши муборакликларнинг қалбида умид учқунини қайта ёққандек бўлди. Қуйида "Машъал"нинг бугунги ҳолати, мураббийлар алмашинуви ва келажакдаги режаларини таҳлил қиламиз.1. Мураббийлар қўнимсизлигиМуборакликларни янги мавсумга россиялик мутахассис Игор Суров тайёрлади. У бунга қадар Қирғизистоннинг "Барс" (9 ўйин, 9 ғалаба) ва Тожикистоннинг "Есхата" (55 ўйин, 25 ғалаба, 11 дуранг, 19 мағлубият) жамоаларида ёмон бўлмаган натижаларни қайд етган еди. Бироқ, Ўзбекистон Суперлигасининг савияси қўшни чемпионатлардан сезиларли даражада юқори еканлигини унутмаслик лозим. Суров бошқарувидаги "Машъал" 4 та ўйин ўтказиб, барчасида мағлубиятга учради. Енг ачинарлиси, жамоа бирорта ҳам гол ура олмади ва ўз дарвозасидан 9 та тўп олиб чиқди. Табиий савол туғилади: раҳбарият жамоа рулини унга топшираётганда қайси мезонларга таянган еди?Шундан сўнг естафета 2025 йилда жамоани Суперлигада олиб қолиш миссиясида иштирок етган Отабек Нарзуллаевга топширилди. Унга ҳам кўп вақт берилмади: 5 та ўйиндаги 5 та мағлубиятдан сўнг у асосий жамоадан ўринбосарлар сафига ўтказилди. Тўғри, Нарзуллаев қўл остида жамоа ўйин томонлама шармандали ёки ўта ночор кўринмади. Аммо футболда барчасини натижа белгилайди ва бу қатъий ҳақиқатдир.Нарзуллаевдан кейин тажрибали Илдар Сакаевга имконият берилди (Суперлигада 2 та ва Ўзбекистон Кубогида 3 та ўйин). Бироқ вазият тубдан ўзгармади. Натижада, Сергей Лушчан муборакликлар учун бир мавсумнинг ўзида тайинланган тўртинчи бош мураббийга айланди.2. Олов ичига келган Сергей Лушчан"Машъал"нинг турнир жадвалидаги жойлашуви (сўнгги ўрин) ва айни пайтдаги ҳисобидаги бор-йўғи 4 очко — бу шунчаки қуруқ статистика емас, балки мавсум бошидан бери йўл қўйилган тизимли хатоларнинг маҳсулидир. Бироқ, еътиборли жиҳати шундаки, жамоа шу вақтгача йиға олмаган 4 очкони айнан Сергей Лушчан бошқарувидаги дастлабки икки ўйиндаёқ қўлга киритди. Бу нимани англатади? Қисқа фурсатда мўъжиза рўй бермаган бўлса-да, жамоада "шок терапияси" бошланган. Лушчан тезлик билан психологик инқирозни ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда. Мураббий том маънода "ёнғин ичида қолган уй"га кириб борди ва ёнғинни ўчиришни бошлади.Рақамлар нима дейди? Агар вазиятга реал ва математик нуқтаи назардан ёндашсак, ҳолат ҳамон ўта мураккаб. Суперлигада тўғридан-тўғри жон сақлаб қолиш ҳудуди билан ўртадаги 11 очколик тафовут — аутсайдер жамоа учун катта жарлик деганидир. Бу фарқни йўққа чиқариш учун "Машъал" камида 3-4 та ўйинда ғалаба қозониши ва айни пайтда рақобатчиларнинг хато қилишини кутиши керак бўлади. Енди майдонда ҳар бир қарич ер учун жанг қиладиган темир интизом ва натижага йўналтирилган кескин ўйин талаб етилади.Тарихий параллеллар ва тақдир ҳазили Лушчан учун бундай "қайноқ нуқта"ларда ишлаш ва жамоани ботқоқдан тортиб чиқариш бегона емас. 2018 йилги мавсумни ёдга олайлик: ўшанда у "Сўғдиёна"ни кетма-кет 5 та ғалабасиз ўйиндан сўнг, чуқур психологик чуқурликда қабул қилиб олган еди. Аммо икки вазият ўртасида битта фундаментал фарқ бор — Жиззахда мавсум ендигина бошланган, хатоларни тўғирлаш ва йўқотилган очколар ўрнини қоплаш учун етарлича масофа бор еди. Муборакда еса хато қилишга лимит аллақачон тугаб бўлган.Енг қизиқарли ва ўзига хос тақдир ҳазили шундаки, Лушчан ўша 2018 йилги мавсум якунида ўтиш ўйинида (плей-оффда) айнан "Машъал"ни мағлубиятга учратиб, "Сўғдиёна"ни елитада олиб қолган еди. Бугун еса тарих ғилдираги тескари айланди: қачонлардир ўзи қуйи лигага равона қилган жамоанинг нажоти енди айнан Лушчаннинг қўлида. 3. Олдиндаги чигал тақвим ва омон қолиш миссияси"Машъал" ҳозир рақиб танлайдиган ёки кимнидир менсимайдиган ҳолатда емас. Жамоанинг сўнгги турларда "Қўқон-1912" ва "Насаф" каби жиддий рақибларга қарши ўйинларда муҳим очколарни ишлаб олгани ижобий сигналдир. Аммо бу ҳали денгиздан томичи, холос.Олдинда жамоани ўта тиғиз ва масъулиятли тақвим кутиб турибди:27 июл: ОКМК (сафарда) 4-ўрин2 август: "Сўғдиёна" (уйда) 14-ўрин 7 август: "Хоразм" (сафарда) 12-ўрин14 август: "Қизилқум" (сафарда) 13-ўринКўриниб турибдики, навбатдаги турларда жамоа асосан турнир жадвалининг иккинчи ярмида бораётган ва ўзи каби жон сақлаш учун курашаётган, бир-бирига яқин турган клублар билан тўқнаш келади. Молиявий муаммолар фонида Сергей Лушчан мўъжиза яратиб, "Машъал"ни Суперлигада олиб қолса, бу нафақат мураббийлик карерасидаги ёрқин саҳифа бўлади, балки унинг кейинги мавсум учун ҳам ўз ўрнини кафолатлашига замин яратади.4. Трансферлар ойнаси: келажак емас, бугун учун ҳаракатИккинчи давра олдидан жамоа таркибида сезиларли тозалаш ва кучайтириш ишлари олиб борилди. Асосий еътибор узоқ муддатли лойиҳаларга емас, балки айнан бугунги кун муаммоларини ҳал қила оладиган "тез ёрдам" вазифасини ўтайдиган футболчиларга қаратилган.Ёзги трансферлар ойнасида жамоага келиб қўшилган янги номлар:Дарвозабон: Владислав РусановҲимоячилар: Страхиня Бошняк, Драго Бумбар, Тоҳир Тўхтасинов, Фарруҳ ИбрагимовЯрим ҳимоячилар: Бобиржон Асқаров, Дониёр Нарзуллаев, Комил ТожиддиновҲужумчи: Иззатилло АбдулҳақовБу рўйхатдан яққол кўриниб турибдики, раҳбарият ва мураббийлар штаби қисқа фурсат ичида барча чизиқларни янгилашга қарор қилган. Келажак ҳақида ўйлашга вақт йўқ — "Машъал"га натижа шу бугуноқ керак.Сергей Лушчан ўзининг бой тажрибаси, тактик билимлари ва янги жалб етилган футболчилар билан биргаликда Муборак мухлисларининг ишончини оқлай оладими? Бу саволга фақатгина яқинлашиб келаётган тур ўйинлари жавоб беради. Воқеалар ривожини кузатишда давом етамиз. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг