Fidbol.net

Саудия Арабистони футбол федерасияси Жота номини бақирган мухлисларнинг ҳаракатларини қоралади

Таҳририят 2
Saudiya Arabistoni futbol federasiyasi Jota nomini baqirgan muxlislarning harakatlarini qoraladi
Саудия Арабистони футбол федерасияси собиқ «Ливерпул» ва Португалия терма жамоаси қанот ҳужумчиси Диогу Жотанинг номини бақирган мухлисларнинг ҳаракатларини қоралаб, расмий баёнот берди. Миллий чемпионатнинг 7-туридаги «Ал-Таавун» — «Ал-Ҳилол» (0:6) учрашуви вақтида мезбонларнинг бир нечта мухлиси меҳмонлар ярим ҳимоячиси Рубен Невешни провокасия қилиш мақсадида Жотанинг номини бақирган. «Саудия Арабистони футбол федерасияси ва Саудия Арабистони Профессионал лигаси “Ал-Таавун” ва “Ал-Ҳилол” о‘ртасидаги учрашув вақтида айрим мухлислар томонидан содир етилган номақбул хатти-ҳаракатларни қоралайди. Юз берган ҳолат Саудия футболи қадриятлари ва спорт маҳорати тамойилларига зид. Фожиалардан провокасия мақсадида фойдаланиш номақбул хатти-ҳаракат еканини ва Саудия футболида бундай ҳолатларга о‘рин ё‘қлигини та’кидлаймиз. Саудия Арабистони футбол федерасияси тегишли қо‘миталар амалдаги қоидалар ва тартиб-таомилларга мувофиқ зарур чораларни ко‘ришини тасдиқлайди. Жараён якунланганидан со‘нг натижа е’лон қилинади», — дейилади Саудия Арабистони футбол федерасиясининг расмий баёнотида. Манба: стадион.уз
Жамоалар

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг