Санчонинг «Палмейрас»га о‘тиши ҳақидаги хабар фейк бо‘либ чиқди
Таҳририят
•
•
2
Жейдон Санчонинг «Палмейрас»га о‘тиши ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга то‘г‘ри келмайди. Бразилия клуби футболчи билан келишувга еришилгани ҳақидаги ма’лумотларни расман рад етди.
Сешанба куни 26 ёшли еркин агент Санчо Сан-Паулу клуби билан шартнома имзолашга яқин екани ҳақида хабар тарқалди. Аммо «Палмейрас» ко‘п о‘тмай бу ма’лумотни инкор қилди.
Бразилия ОАВ ма’лумотига ко‘ра, клубга яқин манбалардан бири вазиятдан норозилигини билдирган.
«Қандайдир тасодифий одам тарқатган хабарни рад етиш учун клуб изоҳ беришга мажбур бо‘лаётгани — ақлга сиг‘майдиган ҳолат», — деган манба.
Ма’лум бо‘лишича, фейк хабар испаниялик стример Спурсито томонидан тарқатилган. У аввалдан фаол бо‘лмаган Х аккаунтини қайта ишга тушириб, о‘зини Марcа журналисти Алфонсо Партидор сифатида ко‘рсатган.
Сохта шахс номи остида у ҳозирда клубсиз юрган Санчо Бразилияга ё‘л олиши ва шартнома имзолаши ҳақида хабар тарқатган.
Кейинчалик ма’лумот ёлг‘он екани фош бо‘лди. Шу тариқа, Санчо ҳозирча еркин агент мақомида қолмоқда ва янги клуб излашда давом етяпти.
Манба: стадион.уз
Изоҳлар 0