Рюерсон Санчо ва Мхитаряннинг тарихий рекордларига яқинлашди
Таҳририят
•
•
10
Германия Бундеслигасининг 33-тури доирасида Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси о‘з майдонида Франкфуртнинг «Айнтрахт» клубини қабул қилди. Голларга бой о‘тган баҳс майдон егаларининг 3:2 ҳисобидаги г‘алабаси билан якунланди.
Учрашувда «асаларилар» ҳимоячиси Юлиан Рюерсон голли узатмани амалга ошириб, о‘з ҳисобидаги ассистлар сонини 14 тага йетказди. Бу норвегиялик футболчи учун нафақат шахсий рекорд, балки «Боруссия» тарихидаги учинчи ко‘рсаткич сифатида қайд етилди.
Клуб тарихида статистика юритила бошланганидан бери фақат икки футболчи бир мавсумда Рюерсондан ко‘проқ голли пас берган. Булар — 2019/2020 йилги мавсумда 16 та ассист амалга оширган Жейдон Санчо ҳамда 2015/2016 йилги мавсумда 15 та голли узатмани о‘з ҳисобига ёздириб қо‘йган Генрих Мхитаряндир.
Ма’лумот учун, «Боруссия Д» мавсумнинг со‘нгги турида Бременнинг «Вердер» жамоасига қарши майдонга тушади.
Манба: стадион.уз
Жамоалар
Изоҳлар 0