Роналду: "Мен кучли депрессиядан азият чекдим"
Таҳририят
•
•
6
"Фаолиятни якунлашга қарор қилганингда, бу гўё яқин инсонларингдан кимдир вафот етгандек туюлади. Мен жуда кучли депрессиядан азият чекдим, сезиларли даражада вазн ортирдим. Катта футболдан кетиш жуда қийин бўлди. Бошқа майдонга тушмаслигим ҳақидаги фикр чидаб бўлмас еди.Вақт ўтиши билан ҳаётда бошқа ишлар ҳам борлигини ва ўзингни қайтадан тиклашинг мумкинлигини англайсан. Бироқ бошқа мусобақаларда қатнашмаслигим ҳақидаги ўй мени ҳали узоқ вақт тарк етмади", – дея Роналдунинг сўзларини келтиради Мундо Депортиво Фоотбалл Легендс Талкс подкастига таяниб.Роналду фаолиятини 2011 йилда якунлаган. У клуб миқёсида "Крузейро", ПСВ, "Барселона", "Реал Мадрид", "Интер", "Милан" ва "Коринтианс" каби жамоаларда тўп сурган. Ҳужумчи клубдаги фаолияти давомида жами 499 та учрашувда майдонга тушиб, 330 та гол ва 83 та ассист қайд етган. Шунингдек, ҳужумчи Бразилия термаси сафида 99 та ўйинда ҳаракат қилиб, 62 та гол ва 32 та ассист қайд етган. У терма жамоа сафида икки марта ЖЧда ғалаба қозонган.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0