Роналду "Ал Насср" чемпион бўлганидан кейин мухлисларга мурожаат қилди
Таҳририят
•
•
6
"Ал Насср" Саудия Про-лигасининг 2025/26 йилги мавсуми сўнгги турида "Дамак" жамоасини тор-мор етди. Учрашув 4:1 ҳисобида якунланди. Ғолиблар таркибида Криштиану Роналду дубл қайд етди. Ушбу ғалаба евазига "Ал Насср" турнир жадвалида биринчи ўринни сақлаб қолди ва чемпионликни расмийлаштирди."Насрави (Муҳташам "Ал-Наср" мухлислари)… Бу ажойиб мавсум бўлди. Биз биринчи кунданоқ нимани хоҳлаётганимизни ва бунга еришиш учун нималар кераклигини яхши билардик. Биз ҳар бир машғулот ва ҳар бир ўйинда меҳнат қилдик, курашдик ва бор кучимизни бердик.Бу осон йўл бўлмади, лекин биз уни биргаликда босиб ўтдик. Бизга ишонганингиз ва ҳар бир қадамда ёнимизда бўлганингиз учун раҳмат", — деб ёзди Роналду ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0