"Рома" "Торино"ни мағлуб етиб, А Серия турнир жадвалида пешқадамга айланди
Таҳририят
•
•
6
Туриндаги "Олимпико Гранде Торино" стадионида кечган ўйинда Джан Перо Гасперини шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувни бош ҳакам Фабио Мареска бошқариб борди.40-дақиқада "Рома" ҳужумчиси Дониелл Мален ҳисобни очди. 90+3-дақиқада еса римликларнинг ярим ҳимоячиси Никколо Пизилли жамоасининг устунлигини мустаҳкамлаб қўйди.“Торино” - “Рома” 0:2Голлар: Мален 40, Пизилли 90+3.Ушбу ўйиндан сўнг "Рома" тўртта турда 12 очко тўплаган ҳолда А Серия турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди. "Торино" ҳисобида еса 3 очко бор ва жамоа 14-қаторни егаллаб турибди.Кейинги турда Турин клуби 19 сентябр куни сафарда "Болоня" билан ўйнаса, римликлар худди шу куни ўз майдонида Миланнинг "Интер" клубини қабул қилишади.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0