Fidbol.net

"Реал" раҳбарияти жамоадаги воқеалар ОАВга сизиб чиқаётганидан хавотирда. Клубда биров бировга ишонмаяпти

Таҳририят 17
"Real" rahbariyati jamoadagi voqealar OAVga sizib chiqayotganidan xavotirda. Klubda birov birovga ishonmayapti
"Реал"да ахборотлар сизиб чиқиши билан боғлиқ вазият жиддий хавотир уйғотмоқда. Аввалроқ жамоа машғулотлари вақтида Федерико Валверде ва Орелийен Чуамени ўртасида зиддият содир бўлгани маълум қилинганди. Уругвайлик футболчи йиқилиб, столга урилган ва бошидан жароҳат олгани сабаб шифохонага ётқизилган. У 14 кунгача ўйинларни ўтказиб юбориши мумкин.Ел Мундо ёзишича, сўнгги пайтлардаги ахборот сизиб чиқишлари сабаб клуб ичида ишончсизлик муҳити ҳукм сурмоқда. Валверде ва Чуамени ўртасидаги жанжал еса раҳбариятнинг сабр косасини тўлдирган сўнгги ҳолат бўлган.Клуб манбаси шундай дейди: "Ҳозир биров бировга ишонмаяпти. Кимдир очиқчасига зарар йетказишдан манфаатдор".Ҳозир "Реал" ички текширув ва интизомий чораларни бошлаган. Манба: трибуна.уз
Жамоалар

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг