«Реал» Майкл Олисе трансфери бо‘йича расмий баёнот берди
Таҳририят
•
•
11
Мадриднинг «Реал» клуби «Бавария» вингери Майкл Олисенинг еҳтимолий трансфери ҳақида расмий баёнот билан чиқди.«Турли ОАВларда клубимиз “Бавария” футболчиси Майкл Олисега қизиқиш билдираётгани ҳақида тарқалган хабарларга муносабат сифатида “Реал Мадрид” шуни ма’лум қиладики, мазкур футболчи, унинг вакиллари ёки атрофидаги бирор шахс билан ҳеч қандай то‘г‘ридан-то‘г‘ри ёки билвосита алоқа о‘рнатилмаган.Шунингдек, “Реал Мадрид” о‘зини “Бавария” билан узоқ йиллик о‘заро ҳурмат, ҳамкорлик ва ҳавасга асосланган ажойиб институсионал муносабатлар бог‘лаб туришини та’кидлайди ҳамда ҳақиқатга то‘г‘ри келмайдиган тахминлар тарқатилаётганидан афсусланади.Икки клуб о‘ртасидаги муносабатлар доимо ишонч ва о‘заро ҳурмат тамойилларига асосланган бо‘либ келган. Бу, жумладан, бошқа клубга тегишли футболчига қизиқиш билдирилган тақдирда, масала аввало клублар о‘ртасида ҳал қилиниши лозимлиги ҳақидаги умумий қарашда ҳам намоён бо‘лади. Бу тамойиллар тарихан “Бавария” ва “Реал” о‘ртасидаги муносабатларни тартибга солиб келган», — дейилади мадридликлар баёнотида.Аввалроқ хорижий нашрлар «Реал» жаҳон чемпионатидан кейин Майкл Оилисе трансфери бо‘йича «Бавария»га расмий таклиф юборишни режалаштираётгани ҳақида хабар тарқатган еди.Трансфермаркт портали ма’лумотларига ко‘ра, футболчининг бозор қиймати 150 миллион йеврога баҳоланмоқда.
Манба: стадион.уз
Жамоалар
Изоҳлар 0