«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес ма’лумот сиздирган шахс ҳақида гапирди
Таҳририят
•
•
2
«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Валверде ва Орелйен Тчуамени о‘ртасидаги низо ҳақидаги ма’лумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини ма’лум қилди.
«Биз Валверде ва Тчуамени можароси ҳақидаги ма’лумотни сиздирган одамни топдик. Бу инсон клубдан кетаётгани учун г‘азабда. Айнан шу сабабли у ма’лумотни ташқарига чиқарган. Мен учун ма’лумотнинг сиздирилиши можаронинг о‘зидан ёмонроқ, чунки бу вазият ортида қандайдир каттароқ нарса тургандек таассурот уйг‘отади», — деди Перес матбуот анжуманида.
Аввалроқ ОАВда ушбу ма’лумотни Дани Себалёс сиздиргани ҳақида миш-мишлар тарқалган еди. Алваро Арбелоа билан муносабатларидаги муаммолар фонида, Себалёс со‘нгги о‘йинларда қайдномага киритилмаяпти.
Манба: стадион.уз
Жамоалар
Изоҳлар 0