Fidbol.net

Расул Раҳмонов — "Пахтакор" билан ўйин, Ҳамидулло Каримов ва "Андижон" ҳақида

Таҳририят 4
Rasul Rahmonov — "Paxtakor" bilan oʻyin, Hamidullo Karimov va "Andijon" haqida
Ўз вақтида "бургутлар" сафида тўп тепган Расул Раҳмонов мазкур учрашув олдидан фикрларини билдирди. "Пахтакор” билан кечадиган баҳслар ҳар доим мухлисларда катта қизиқиш уйғотиб келган. Бугун Андижонда ҳақиқий футбол байрами! Ишқибозлар ушбу марказий учрашувни интизорлик билан кутишмоқда. Умид қиламанки, бугунги тўқнашув ҳам шиддат ва жозиба бағишлаш бўйича аввалгиларидан асло қолишмайди.Ислом Аҳмедов бошчилигидаги жамоамиздан бугун фақат ва фақат ғалаба кутиб қоламиз. Андижонда иқтидорли футболчилар жуда кўп. Масалан, Ҳамидуллони яхши биламан — у жуда истеъдодли йигит. Кеча ўринбосарлар таркибида жамоасига муҳим голни тақдим етди. Умуман олганда, Ҳамидулло бу йил асосий таркиб билан бирга анча ўсишга еришди.Бугун барча андижонлик мухлислар ундан гол кутишмоқда. Ҳамидуллога ва "Андижон" жамоасига бўлажак муҳим ўйинда омад ёр бўлишини тилайман",- дейди Расул Раҳмонов. Маълумот учун, учрашув соат 19:30 да "Бобур Арена"да бошланади. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг