Расман. «Вилярреал»га янги мураббий тайинланди
Таҳририят
•
•
4
Испаниянинг «Вилярреал» клуби раҳбарияти янги бош мураббий масаласида қарорга келди. «Сариқ сув ости кемаси» матбуот хизмати хабар беришича, жамоани 38 ёшли мутахассис Иниго Перес бошқаради. Томонлар о‘ртасидаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг о‘рталарига қадар мо‘лжалланган.
Мураббийнинг аввалги иш жойи Ла Лиганинг бошқа бир клуби – «Раё Валйекано» еди. У мазкур жамоани май ойининг охирида тарк етганди. О‘тган мавсумда «Вилярреал»га Марселино Гарсия Торал мураббийлик қилган. «Сариқ сув ости кемаси» 72 очко жамг‘ариб, турнир жадвалида учинчи о‘ринни егаллади ва кейинги мавсумда УЕФА Чемпионлар лигасида иштирок етади.
Манба: стадион.уз
Изоҳлар 0