Расман. Россия клублари 2026/27 йилги йеврокубокларда иштирок етмайди
Таҳририят
•
•
2
Россия клублари 2026/27 йилги мавсум учун йеврокубоклар иштирокчилари ро‘йхатига киритилмади. Бу ҳақда Йевропа футбол уюшмалари иттифоқи (УЕФА) ҳужжатларида ма’лум қилинди.«УЕФА Ижроия қо‘митаси Россия миллий терма жамоалари ва клубларининг УЙЕФА мусобақаларида иштирок етишига нисбатан амалдаги четлатиш чоралари сақланиб қолаётгани муносабати билан 2026/27 йилги мавсум иштирокчилари ро‘йхатига о‘згартиш киритди. Шунингдек, иштирокчилар ро‘йхати мусобақалар натижалари, я’ни чемпионликка еришган жамоалар ва Йевропа устуворлик тизими асосидаги тақсимотларга ко‘ра ҳам янгиланди», — дейилади ташкилот баёнотида.Якунланган мавсум натижаларига ко‘ра, Россия УЙЕФА коеффисийентлари жадвалида 28-о‘ринни егаллаган ва назарий жиҳатдан йеврокубокларда қатнашиш учун то‘ртта клубни тақдим етиш ҳуқуқига ега еди.Еслатиб о‘тамиз, 2022 йил феврал ойидан буён Россия клублари ва миллий терма жамоалари УЕФА ҳамда ФИФА мусобақаларидан четлатилган.
Манба: стадион.уз
Изоҳлар 0