Рашид Ғофуров: "Бугун ўйин емас, тсирк бўлди. Мағлубиятнинг асосий сабаби - майдон"
Таҳририят
•
•
4
- Авваламбор рақибни мавсумдаги илк ғалабаси билан табриклайман. Бу ҳолат биз билан содир бўлгани кўнгилни ранжитди. Бу ўйин емас, тсирк бўлди, десам ҳам бўлади. Ҳафа бўлманглар-у, бу майдонда футбол ўйнаб бўлмайди. Мезбон томон нима қилиб бўлса-да, ўйинни ўтказиб олсак бўлди, дейишган. Шу кунгача "БухДУ" яхши майдонларда рақибини қабул қилиб, бугунга келиб еса ушбу майдонда ўйин бўлса... Бугун шу сабабли голгача ўйин бўлди, десак бўлади. Пала-партишлик кўп бўлди. Тўғри бу баҳона емас, улар ҳам шу майдонда футбол ўйнади. Ўйини йўқ жамоа учун бу идеал стадион, тепса кириб кетаверадиган. Ўйин борасида бошқа ҳеч қандай таассурот гапириб бера олмайман. Бундай майдонларда биз ўз режаларимизни амалга ошира олмаймиз. - Сиз ўйини йўқ жамоа деяпсиз, шунда "БухДУ" футбол ўйнамасдан ютдими?- Рақиблар вазият яратишмади, бизнинг хатолардан фойдаланди, яъни, тўп билан бўлаётганда йиқилиш, майдон сифати сабабли пас бериб... Бу майдонда тўпни ушлаб туриб бўлмайди. - Ахир бу ерда Суперлига ўйинлари бўлади.- Ешитишимча шу сабабли иккинчи даврадан Суперлига ўйинлари бу ерда бўлмайди. Ростми ёки ёлғон буни билмайман. Пролига учун қилгандирда.- Демак мағлубиятнинг асосий сабаби - майдоннинг нотекислигида?- Ҳа, шундай. Бизни яхши майдонда ҳар томонлама мағлуб етишсин, гап бўлиши мумкин емас. Бу билан "БухДУ"ни камситмоқчи емасман, балки уларнинг ҳам режалари ўхшамагандир.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0