Fidbol.net

Қозоғистон терма жамоасини нидерландиялик мураббий бошқарадиган бўлди

Таҳририят 6
Qozogʻiston terma jamoasini niderlandiyalik murabbiy boshqaradigan boʻldi
62 ёшли мураббийнинг тайинлангани ҳақида Қозоғистон футбол федератсияси еълон қилди.Нурбол Жумаскалиев ассистент сифатида миллий терма жамоа мураббийлар штабидан ўрин олди.Жон ван ’т Шкип футболчилик фаолияти давомида Амстердамнинг “Аякс” ҳамда Италиянинг “Женоа” жамоаларида тўп тепган, шунингдек, Нидерландия миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Терма жамоа таркибида 1988 йилги Европа чемпиони бўлган.Мураббийлик фаолияти давомида Гретсия ва Арманистон терма жамоаларини бошқарган, шунингдек, Нидерландия миллий терма жамоаси мураббийлар штабида фаолият юритган.У Қозоғистон терма жамоаси бошқаруви ишониб топширилган нидерландиялик иккинчи мутахассис бўлди. Бундан олдин 2006 йилдан 2008 йилгача миллий терма жамоани Арно Пайперс шуғуллантирганди.Терма жамоанинг аввалги бош мураббийи Талгат Байсуфинов бир муддат аввал ўз хоҳишига кўра лавозимини тарк етган еди.Қозоғистон терма жамоаси ван ’т Шкип қўл остидаги илк расмий ўйинини 26 сентябр куни Миллатлар Лигаси доирасида Фарер оролларига қарши ўтказади. Манба: чампионат.асиа
Жамоалар

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг