"Қизилқум"нинг яна бир футболчиси "Истиқлол"га ўтди
Таҳририят
•
•
7
Тажрибали легионер жорий йилнинг ёзги трансфер ойнаси вақтида навоийликлар сафини расман тарк етди ва Душанбенинг "Истиқлол" клуби билан ўзаро келишувга еришди.Украиналик марказий ҳужумчи "Қизилқум" таркибида жами 12 та расмий учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Қайд етиш жоизки, бу Навоий клубининг Тожикистон жамоасига йўл олган дастлабки вакили емас. Аввалроқ "Қизилқум"нинг яна бир ўйинчиси Алишер Шукуров ҳам айнан "Истиқлол" клуби таркибига трансфер қилинган еди. Шу тариқа, қўшни давлатнинг амалдаги чемпионлари Ўзбекистон Суперлигасида тўп нтгган легионерлар ва маҳаллий футболчилар ҳисобига ўз чизиқларини кучайтиришда давом етмоқда.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0