"Қандай ғалаба! Шу руҳда давом етамиз!" — Роналду "Аш Шабоб" билан ўйиндан сўнг
Таҳририят
•
•
18
“Ан Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг 32-турида “Аш Шабоб” (4:2) устидан қозонилган ғалабадан кейин пост қолдирди.
"Бугун қандай ғалаба бўлди! Шу руҳда давом етамиз!" — деб ёзди португалиялик 41 ёшли футболчи.Жорже Жезуш бошчилигидаги жамоа 32 та ўйиндан кейин 82 очко тўплаб, турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди — уларда яна 2 та ўйин қолди. Иккинчи ўринда "Ал Ҳилол" жойлашган бўлиб, Симоне Инзаги шогирдлари ҳисобида 31 та баҳсдан кейин 77 очко мавжуд.12 май куни "Ан Наср" ва "Ал Ҳилол" Саудия лигасининг қолдирилган 32-тур беллашувида ўзаро тўқнаш келади.
Манба: трибуна.уз
Изоҳлар 0