Fidbol.net

"Қандай азоб чекканингизни, йиқилиб, яна оёққа турганингизни кўрдим". Мессининг рафиқаси турмуш ўртоғига мурожаат қилди

Таҳририят 3
"Qanday azob chekkaningizni, yiqilib, yana oyoqqa turganingizni koʻrdim". Messining rafiqasi turmush oʻrtogʻiga murojaat qildi
Антонелла футболчига Инстаграм тармоғидаги саҳифаси орқали мурожаат қилди."Ушбу босқични айнан шундай якунлаганингиздан нақадар фахрланаман. Шунча йиллар, шунча лаҳзалар, қанчадан-қанча қувонч ва албатта тақдирнинг қанча зарбалари... Қандай азоб чекканингизни, йиқилиб, яна оёққа турганингизни кўрдим. Нимадир ўхшамай қолганида олдинга интилишда давом етганингизни ва ҳар доим қайтадан уриниб кўрганингизни кўрдим. Ва шунча йиллардан сўнг сиз билан бирга орзуларингиз рўёбга чиқишини кўриш ва ҳаётимизнинг енг бахтли кунларини биргаликда кечириш менга насиб етди. Бироқ бу бутун тарихда мени енг кўп таъсирлантирган нарса — фарзандларимиз буларнинг барчасини яқиндан кузатиб улғайганлиги бўлди. Улар ўз отасининг ўзи истаган нарса учун курашганини, таслим бўлмаганини ва енг охиригача ишонишда давом етганини кўришди. Кейин еса ёнингизда бўлиб, қандай қилиб ҳамма нарсага еришганингизни ва Жаҳон кубогини бошингиз узра кўтарганингизни кўра олишди", – деб ёзди футболчининг рафиқаси.Унинг сўзларига кўра, қачонлардир фарзандлари ўз отасининг тарихи қанчалик буюк еканини ҳақиқатан ҳам тушуниб етадилар."Бугун еса улар шунчаки ўз отаси билан фахрланишади. Мен ҳам сиз билан фахрланаман. Сизнинг босиб ўтган йўлингиз, барча енгиб ўтган қийинчиликларингиз ва енг муҳими, ушбу ҳар бир лаҳза ортида турган шахсиятингиз билан фахрланаман. Буларнинг барчасини сиз билан бирга бошдан кечириш — қандай бахт! Биз сизни чексиз севамиз", – дея сўзини якунлади у.Аввалроқ Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини еълон қилган еди. Манба: чампионат.асиа
Жамоалар

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг