Париж суди Мбаппега ПСЖга катта миқдорда товон тўлаш мажбуриятини юклади — ЛъЕқуипе
Таҳририят
•
•
6
Бу ҳақда ЛъЕқуипе хабар бермоқда.Манбага кўра, ушбу жарима 2025 йилда Франтсия жамоаси ҳисоб рақамларининг музлатиб қўйилгани учун компенсатсия ҳисобланади.Еслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг августида, "Реал"га трансферидан сўнг, футболчи собиқ иш бергичига нисбатан 60 миллион евро миқдорида даъво аризаси киритган еди. Унинг таъкидлашича, ПСЖ унга тегишли бўлган бонус ва мукофот пулларини тўламаган. 2025 йилнинг баҳорида бу ишни меҳнат суди кўриб чиқди.Муҳокамалар фонида ҳужумчининг юристлари Париж клубининг банк ҳисоб рақамларини таъминлаш мақсадида хатловга олиш ташаббуси билан чиқди. Май ойида бу чора ПСЖ илтимосномасига кўра бекор қилинди. Бироқ декабр ойидаёқ меҳнат суди клубдан ўйинчи фойдасига деярли 61 миллион евро ундириш ҳақида қарор чиқарди.Мбаппе 2024 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 2026/2027 йилги мавсумда у барча турнирларда еттита ўйинда майдонга тушиб, саккизта гол уришга ва иккита голли узатмага муаллифлик қилишга еришди.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0