Париж расмийлари ПСЖ Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган тақдирда мухлислар парадини ўтказишни тақиқлади
Таҳририят
•
•
2
Франтсия пойтахтида юзага келиши мумкин бўлган тартибсизликларнинг олдини олиш учун Елисей майдонида юриш бўлиб ўтмайди."Политсия бошқармаси ўша куни кечқурун одамлар ва мулк хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўради. Ғалаба қозонилган тақдирда, ўтган йилдан фарқли ўлароқ, хиёбонда юриш режалаштирилмаган", – дейилади мерия баёнотида.Чемпионлар Лигаси финали 30 май куни Будапештда бўлиб ўтади. ПСЖ "Арсенал" билан тўқнаш келади. Бу Париж клубининг кетма-кет иккинчи ЕЧЛ финали. 2025 йил 31 май куни ПСЖ Мюнхендаги "Алянтс Арена"да "Интер"ни 5:0 ҳисобида тор-мор етиб, совринни қўлга киритганди.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0