Ўтмишга назар. Марокаш иштирокидаги ўйинда жароҳат олиб, майдонни тарк етган Илгиз Танташев
Таҳририят
•
•
7
Кўпчиликка номаълум бир жиҳат бор: Танташев ва Марокаш терма жамоаси ўртасидаги муносабатлар бундан икки йил аввал, 2024 йилги Париж Олимпиадасида рўй берган драматик ва оғриқли воқеага бориб тақалади.2024 йилнинг август ойи. Париж ёзги Олимпия ўйинларининг футбол дастури ўзининг қизғин палласига кирган. Марсел шаҳридаги машҳур "Велодром" стадионида Марокаш ва Испания терма жамоалари Олимпиада финали йўлланмаси учун майдонга тушишади. Савияси жиҳатидан жуда юқори баҳоланган ушбу ярим финал учрашувини бошқариш Осиёнинг енг кучли ҳакамларидан бири Илгиз Танташевга ишониб топширилади.Ўйин кутилганидек шиддатли ва юқори темпда бошланди. Ҳар икки жамоа ҳам илк дақиқалардан ҳужумкор футбол намойиш етаётган еди. Бироқ баҳснинг ҳали ҳеч ким ҳисобни очмаган 12-дақиқасида майдонда футболчиларга емас, балки бош ҳакамга алоқадор кутилмаган бахтсиз ҳодиса юз берди.ВИДЕОИспания терма жамоаси ҳимоячиси Марк Пубиллни майдон маркази яқинида марокашлик футболчи туртиб юборди, оқибатда у мувозанатни йўқотиб Илгиз Танташевга кучли зарба билан келиб урилди. Ҳар иккиси майдонга йиқилди. Пубилл тезда ўрнидан турган бўлса-да, Танташев майдондан мустақил равишда тура олмади. Зарба шу қадар кучли едики, ўзбекистонлик ҳакам жиддий жароҳат (ўнг тўпиғи лат ейиши ва чўзилиши) олган еди.Майдонга тиббий ёрдам ходимлари шошилишди. Тиббий кўрикдан сўнг Танташев ўйинни давом еттира олмаслиги маълум бўлди. Натижада у баҳснинг 17-дақиқасида майдонни тарк етишга мажбур бўлди ва унинг ўрнини захира ҳаками, шветсиялик Гленн Нюберг егаллади. Ўша ўйинда Марокаш аламли мағлубиятга учраб, финалдан қуруқ қолган бўлса-да, Танташев билан боғлиқ ушбу воқеа Олимпиада тарихидаги ноодатий лаҳзалардан бирига айланди.Орадан икки йил ўтиб, футбол тақдири Илгиз Танташев ва Марокаш терма жамоасини яна бир бор тўқнаштирди. Ўзбекистонлик ҳакам бўлажак беллашувда сиҳат-саломатлик ва омад тилаб қоламиз.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0