Ўртоқлик учрашувида сенсатсия: Испания Ироқни мағлуб ета олмади
Таҳририят
•
•
2
Ўйин Ла-Корунядаги “Абанка-Риасор” стадионида бўлиб ўтди. Флориан Бадштубнер бош ҳакамлик қилган баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якун топди.Учрашувнинг 16-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Ферран Торрес ҳисобни очган бўлса, 27-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Мерхас Доски мувозанатни тиклади.Испания ва Ироқ терма жамоалари охирги марта 2009 йилги Конфедератсиялар кубоги доирасида тўқнаш келишган еди. Ўша ўйинда Испания термаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.Жаҳон чемпионати олдидан Ироқ терма жамоаси Венесуела билан (10-июн куни), испанлар еса Перу билан (9-июн куни) ўртоқлик учрашуви ўтказади.Ҳозирда Испания терма жамоаси ФИФА рейтингида 2-ўринни егаллаб турибди. Ироқ миллий терма жамоаси еса ушбу рўйхатда 57-поғонадан жой олган.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0