Fidbol.net

Олис масофадан дарвоза тўққизлигини пойлаган хавбек, дубл қайд етган ҳужумчи. Пролигада 13-турнинг енг яхшилари аниқланди

Таҳририят 7
Olis masofadan darvoza toʻqqizligini poylagan xavbek, dubl qayd etgan hujumchi. Proligada 13-turning eng yaxshilari aniqlandi
Чампионат.асиа сайти турнинг енг яхшиларини аниқлади.Тур мураббийи — Неъматилла Қутибоев (“Арал”)Пролига етакчиси “Арал” ортда қолган турда ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” жамоасини меҳмон қилиб, минимал ғалабага еришди — 1:0. Беллашувда мезбонлар анча ишончли ва мазмунли ўйин кўрсатишди. Бунда бош мураббий Неъматилла Қутибоевнинг ўрни катта. Чампионат.асиа сайти худди ўтган турдаги каби айнан Қутибоевни енг яхши мураббий сифатида еътироф етди. Тур футболчиси — Абдураҳмон Абдуллаев (“Ғазалкент”)“Ғазалкент” бу турда ўзига тенгдош жамоа Республика ФА билан баҳс юритиб, рақиб дарвозасига нақд 7 та тўп киритди (7:0). Учрашувда ҳужумчи Абдураҳмон Абдуллаев катта саҳнага чиқиб, дублни расмийлаштирди. Айнан унинг саъй-ҳаракатлари евазига “Ғазалкент” ҳам пеналти ишлади, ҳам рақиб футболчиси қизил карточка олди. Шу тариқа, Чампионат.асиа ходимлари айнан Абдуллаевни тур футболчичи деб топишди. Тур дарвозабони — Озодбек Маърупов (“Яйпан”)"Яйпан” бу турда “Лочин” билан 0:0 ўйнади. Яйпанликлар посбони Озодбек Маърупов баҳс мобайнида бир қатор вазиятларда жамоасини муқаррар голлардан асради ва дарвозани “қуруқ” сақлади. Шундай қилиб, жамоаси мағлубиятга учрамаслигида катта ҳисса қўшган Маърупов Чампионат.асиа ижодкорлари талқинида 13-турнинг енг яхши дарвозабони бўлди. Тур голи — Беҳруз Шодмонов (“БухДУ”)“БухДУ” бу турда “Шўртан” билан тўқнаш келиб, 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Еътиборлиси, бухороликлар сардори баҳсда дубл қайд етди. Унинг ҳар икки голи чиройли чиқди — биринчиси узоқдан жарима зарбаси орқали, иккинчиси олисдан дарвоза тўққизлигига. Чампионат.асиа сайти иккинчи голни тур голи сифатида белгилади. Қуйида голни кўринг ва завқланинг. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг