Fidbol.net

Нодирбек Абдусатторов: “Магнус ҳар сафар менга қарши ўйинда кечикиб келади”

Таҳририят 15
Nodirbek Abdusattorov: “Magnus har safar menga qarshi o'yinda kechikib keladi”
Магнус Карлсен ва Нодирбек Абдусатторов ўртасидаги 3-тур баҳси дуранг билан якунланди. Ўйиндан сўнг ҳамюртимиз учрашув тафсилотлари ва Магнуснинг “психологик ўйинлари” ҳақида гапириб берди.Нодирбек ўйинни шундай таърифлади:“Бу жуда юқори сифатли партия бўлди. Балки томошабоп бўлмагандир, лекин жуда мустаҳкам ўйнадик. Магнус дебютда кутилмаган Қc2 юриши билан мени ҳайрон қолдирди. Очиғини айтсам, ўйин бироз сокин ва зерикарли кечди, бироқ елита даражасидаги шахмат кураши мана шундай бўлади.”Турнирнинг қизиқ нуқтаси Магнус Карлсеннинг ўйинга деярли ўн дақиқа кечикиб келгани бўлди. Нодирбек бунга хотиржам муносабат билдирди:“У менга қарши ўйнаганда доим шундай қилади. Вайзенхаусда ҳам тур бошланиб бўлганидан кейин келган еди. Лекин бу мени заррача ҳам ҳаяжонга солмай қўйган. Унинг одатларини, нарсаларга бўлган муносабатини яхши биламан. Бу унинг танлови, бундай одатларига шунчаки еътибор бермайман.”Нодирбек ҳозирги спорт формаси ҳақида гапирар екан, кечаги ўйиндаги хатосини еслаб ўтди:“Ўзимни яхши ҳис қиляпман, лекин кечаги ўйин мени ҳали ҳам қийнаяпти. Камида икки марта ютуқли позисияга чиқиб, ғалабани қўлдан чиқардим. Рхф7 юриши барча устунлигимни йўққа чиқарди. Бор-йўғи 7 та турдан иборат турнирда бундай имкониятлардан фойдалана олмаслик жуда аламли.”4-тур баҳслари бугун 18:00 да бошланади.

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг