Нега Хаби Алонсо айнан “Челси”ни танлади?
Таҳририят
•
•
5
“Челси” бош мураббийи Хаби Алонсо нима сабабдан Лондон клубини бошқаришга қарор қилгани ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Нега айнан ‘Челси’? Мен футболни яхши ко‘раман, ‘Челси’ еса дунёдаги енг буюк клублардан бири. Бу имкониятга ега бо‘лганимдан фахрланаман ва буни катта шараф деб биламан. Бу улкан салоҳиятга ега клуб. Енди менинг мақсадим — муваффақиятга еришиш”, дейди Алонсо.
Алонсо 2026 йилнинг 1 июл куни расман “Челси” бош мураббийи етиб тайинланди ва 2026 йилда жамоани бошқарган учинчи мутахассисга айланди. 2025/26 йилги мавсумнинг биринчи ярмида клубни бошқарган италиялик Енсо Мареска исте’фога чиқарилганидан со‘нг, бош мураббийлик лавозимида Лиам Росенёр ва Калум Макфарлейн фаолият олиб борди.
Хаби Алонсо еса о‘тган мавсумни Мадриднинг “Реал” клубида бош мураббий сифатида бошлаган. Испаниялик мутахассис 2026 йил январ ойида Мадрид клубини тарк етган.
Аввалроқ, испаниялик мутахассис “Челси” таркибини Мадриднинг “Реал” клубининг икки нафар футболчиси билан кучайтирмоқчи екани хабар қилинган еди.
Лондон клубининг янги мураббийи Арда Гюлер ва Алваро Каррерасни о‘з жамоасида ко‘ришдан манфаатдор. Бунда футболчилар билан бог‘лиқ вазият турлича ривожланмоқда. Алонсо “Реал”дан кетганидан кейин таркибдаги жойини ё‘қотган Каррерас Лондонга ко‘чиб о‘тиш вариантини ко‘риб чиқишга тайёр, Арда Гюлер еса Мадрид клубини тарк етишни истамайди.
Туркиялик ярим ҳимоячи айнан “Реал”да муваффақиятга еришишдан умидвор ва “Челси” томонидан қизиқиш бо‘лишига қарамай, ҳозирча жамоасини о‘згартиришни режалаштирмаяпти.
Шу билан бирга, Каррерас аввалроқ унинг Мадрид клубига о‘тишини талаб қилган Алонсо қо‘л остида о‘йнашга хайрихоҳлик билдирган.
Манба: стадион.уз
Изоҳлар 0