Fidbol.net

"Нефтчи" собиқ устозининг мундиал хотиралари: Гусев шарҳларидан тортиб, Чилаверт ва Таффарел сейвларигача

Таҳририят 2
"Neftchi" sobiq ustozining mundial xotiralari: Gusev sharhlaridan tortib, Chilavert va Taffarel seyvlarigacha
2022-2025 йилларда "Нефтчи"да Виталий Левченкога кўмаклашган, бугунги кунда Душанбенинг "Истиқлол" жамоасида фаолиятини давом еттираётган дарвозабонлар мураббийи Фарруҳ Бердиев Жаҳон чемпионати олдидан фикрларини билдирди.Илк бор кўрилган ва муҳрланиб қолган турнир — Франтсия-1998 — Менинг хотирамда биринчи бўлиб муҳрланиб қолган мусобақа — 1998-йилда Франтсияда ўтган Жаҳон чемпионатидир. Ўшанда биз ҳали ёш бола едик. Ўша пайтлари ҳар бир ўйинни тўлиқ томоша қилишга имкон топа олмасдик, чунки турнир жами 64 та ўйиндан иборат еди. Бироқ телевизорда ҳар бир учрашув тафсилотларини кўрсатиб борувчи машҳур "Париж вақти" кўрсатуви бўларди. Ушбу афсонавий дастурни таниқли шарҳловчи Виктор Гусев олиб борарди ва биз ўйинлар шарҳини (обзорини) интизорлик билан кутиб, томоша қилардик.1998-йилги чемпионат жуда қизиқарли ўтган. Мезбон Франтсия ўз уйида Бразилия терма жамосини йирик ҳисобда мағлуб етиб, чемпион бўлган еди. Шунингдек, ажойиб ўйинлар кўрсатган Хорватия терма жамоасининг учрашувлари ҳам ҳамон ёдимда.Ўша даврдаги афсонавий дарвозабонлар ижроси еса чинакам дарслик еди:Фабен Бартез ўзининг ажойиб сейвлари билан ёрқин таассурот қолдирган;Парагвайлик афсона Хосе Луис Чилаверт нафақат дарвозада турарди, балки ўзи чиқиб жарима зарбаларини (штрафной) рақиб дарвозасига жойлаб қўярди;Бразилиялик Клаудио Таффарелнинг ҳаракатлари ҳам ўша давр футболининг гўзаллиги еди. Биз уларни болалигимизда ҳайрат билан томоша қилганмиз.Мен кўрган енг зўр мундиал — Германия-2006 — Мен гувоҳ бўлган жаҳон чемпионатлари ичида енг мукаммали ва унутилмаси, шубҳасиз, 2006-йилги Германия майдонларидаги турнирдир. Ўзим ҳам азалдан Италия терма жамоасининг содиқ мухлиси ҳисобланаман.Ўша чемпионатда Италия ва Франтсия терма жамоалари ўртасидаги драматик финал учрашуви футбол тарихидан абадий жой олди. Айниқса, дарвозабон Жанлуижи Буффон ўзининг фантастик ўйинлари ва қаҳрамонликлари билан Италиянинг жаҳон чемпиони бўлишига улкан ҳисса қўшганди. Умуман олганда, 2006-йилги турнир жуда кўп драматик ва унутилмас учрашувларга бой бўлган. — Мен Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қиламан. Чунки биз қўшни давлат, қардош халқмиз. Қолаверса, Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўтган йили «Нефтчи» клуби сафида бирга ишлаган футболчиларимиз — дарвозабон Ботирали Ергашев, Жамшид Искандеров ва Фаррух Сайфиевлар бор. Бундан ташқари, таркибда жуда кўплаб таниш футболчилар мавжуд, уларнинг ҳаммасига чин дилдан мухлислик қиламиз.Шунингдек, алоҳида таъкидлаб ўтишим керакки, бу йилги Мундиалда нафақат Марказий Осиё, балки бутун МДҲ давлатлари орасидан фақатгина Ўзбекистон қатнашмоқда. Бу жуда катта фахр! Қўшниларимизга омад ёр бўлсин. Ишонаманки, Фабио Каннаваро — кучли мутахассис ва унинг атрофида жуда кучли мураббийлар штаби жамланган. Барча футболчиларга, мураббийларга ва раҳбариятга омад тилайман.— Албатта, Жаҳон чемпионатидаги дарвозабонлар ўйинини диққат билан кузатаман. Менимча, қайси терма жамоа финалгача етиб борса, ўша жамоа посбони турнирнинг енг яхши дарвозабони бўлади. Шахсий фикримча, бу номинатсияга Алиссон Бекер, Тибо Куртуа ёки Жордан Пикфорд асосий даъвогар бўлиши мумкин. Бу йилги Жаҳон чемпионати жуда қизиқарли ўтади ва мусобақа давомида кўплаб янги, иқтидорли дарвозабонлар кашф етилишига ишонаман.— ЖЧ-2026 учун Ўзбекистон миллий терма жамоасига айни пайтда мамлакатнинг енг кучли уч нафар дарвозабони саралаб олинди. Уларнинг барчаси юқори даражадаги посбонлар. Майдонда ким ўйнашидан қатъи назар, омад улар томонида бўлсин. Илоҳим, ўзларининг чиройли ўйинлари ва маҳоратли сейвлари билан жамоани муҳим вазиятларда қутқариб қолишсин. Мен уларнинг ҳаммасини яқиндан танийман ва доимий равишда гаплашиб тураман.Афсуски, регламентга кўра қайдномага фақат 3 та дарвозабон киритилиши шарт. Агар 4 та дарвозабон олиб кетиш имконияти бўлганида, мен бу рўйхатга Владимир Назаровни ҳам қўшган бўлардим. Назаров ҳам бунга лойиқ еди, бироқ охирги ўйинларда камроқ ўйин амалиётига ега бўлгани учун, менимча, кучли учликдан ўрин ололмади. Терма жамоа дарвозабонлар мураббийи ва бош мураббий енг кучли учликни танлашда анча бош қотиришгани аниқ. Ўткир Юсупов — Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишда ўзининг ишончли ўйинлари билан жуда катта хизмат қилган тажрибали ва маҳоратли дарвозабон. Шу билан бирга, Ботирали Ергашев ва Абдувоҳид Неъматов ҳам миллий жамоада соғлом рақобатга тўлиқ тайёр. Уларнинг ҳаммаси кучли посбонлар, барчаларига яна бир бор омад ёр бўлишини тилайман. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг