Fidbol.net

"Нефтчи" сафида йўқотишлар бор

Таҳририят 6
"Neftchi" safida yoʻqotishlar bor
“Аброрбек Исмоилов “Бухоро”га қарши баҳсда ўнг қовурғасидан жароҳат олди. Тиббий текширувлар хулосасига кўра, ҳимоячи тахминан бир ой давомида даволаниш ва тикланиш жараёнида бўлади.Асилбек Жумаев “Сўғдиёна”га қарши учрашувда ўнг тиззасидан жароҳат олганига қарамай, ҳақиқий характер намойиш етиб, “Навбаҳор”га қарши водий дербисида ҳам жамоасига ёрдам бериш учун майдонга тушди.Тиббий хулосага кўра:ўнг тизза бўғими ва соннинг пастки қисми лат еган;ўнг тизза бўғимида посттравматик гемартроз аниқланган.Зарур тиббий муолажалар амалга оширилди, МРТ текшируви тайинланди. Футболчининг тахминий тикланиш муддати 7–10 кун етади.Ёван Жокич еса “Навбаҳор”га қарши учрашув олдидан чигалёзди машғулотлари вақтида аввалги ўнг ахилл пайи жароҳатини қайта ҳис қилди. Батафсил текширувлардан сўнг Ахилл пайидаги муаммо жарроҳлик йўли билан даволаниши белгиланди.Тажрибали легионер яқин кунларда Европада жарроҳлик амалиётини ўтайди. Режага кўра, у 3–4 ой давом етадиган тикланиш жараёнидан сўнг машғулотларга қайтади” - дейилади “Нефтчи” баёнотида. Манба: чампионат.асиа
Жамоалар

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг