Навбатдаги сенсатсия: Франтсия Кот-дъИвуарга мағлуб бўлди
Таҳририят
•
•
2
Ўйин Нант (Франтсия) шаҳридаги “Ля Божуар — Луи Фонтено” стадионида бўлиб ўтди. Учрашувни австриялик бош ҳакам Себастиан Гисхамер бошқариб борди. Унда африкалик футболчилар 2:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишди.Учрашувнинг 45-дақиқасида ярим ҳимоячи Раян Шерки жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбаси билан ҳисобни очди. 53-дақиқада еса африкаликлар ҳимоячиси — Франтсия терма жамоаси ҳужумчиси Дезире Дуенинг туғишган акаси Гела Дуе мувозанатни тиклади. Ўйиннинг 84-дақиқасига келиб, вингер Амад Диалло ивуарликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.ЖЧ-2026 турнирида Франтсия терма жамоаси "И" гуруҳидан жой олган бўлиб, у ерда Сенегал, Ироқ ва Норвегия жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Кот-дъИвуар еса турнирни "Е" квартетида бошлайди ва Еквадор, Германия ҳамда Кюрасао терма жамоалари билан куч синашади.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0