"Наполи" Расмус Хейлундни "Манчестер Юнайтед"дан сотиб олганини еълон қилди
Таҳририят
•
•
4
Италян клуби кейинги мавсум учун Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг, 23 ёшли футболчини сотиб олиш банди фаоллаштирилди.Инсайдер Фабритсио Романонинг маълум қилишича, трансфер суммаси 44 миллион еврони ташкил етади, шунингдек, август ойида ижара учун 6 миллион евро тўланган.Хейлунд "Наполи" сафида 44 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол уришга муваффақ бўлди.Жорий мавсум Серия А доирасида 33 та ўйинда майдонга тушган ҳужумчи 17 та (12+5) очко тўплади.Футболчи Италия Суперкубоги ярим финалида "Милан" дарвозасига гол уриб, жамоасининг ушбу совринни қўлга киритишига ўз ҳиссасини қўшди.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0