Мундиал ортидаги меҳнат: терма жамоа футболчиларини тарбиялаган мураббийлар (2-қисм)
Таҳририят
•
•
1
Мундиалга йўл қаердан бошланган? Катта саҳна ортидаги асл қаҳрамонлар билан танишамизБугун ушбу мақоланинг давомини еътиборингизга ҳавола қиламиз. Акмал Мозговой, Шерзод Насруллаев - Нурали СултоновҚашқадарёда футболга қизиқадиган одам борки Нурали Султоновни албатта танийди. Футболчилик фаолиятида "Машъал" ва "Насаф" либосларини кийган қаҳрамонимиз бутсаларини михга илганидан сўнг "Насаф" академияси тизимида ёшларга мураббийлик қила бошлади. Унинг даврида бир қатор академия тарбияланувчилари юқори даражага чиқишди деб айта оламиз.2017 йил Жиззах мезбонлик қилган "Бакамол авлод" спорт мусобақасида Нурали Султонов бошчилигидаги Қашқадарё вилоят жамоаси ҳам қатнашган ва бош совринг ега чиққанди. Бу турнирда қатнашган таркиб қуйидагича еди:Қашқадарё вилояти терма жамоаси таркиби:Умиджон Ергашев, Ислом Кенжабоев, Абубакр Турдиалиев, Шерзод Насруллаев, Сардоржон Абдуҳолиқов, Дилшод Саитов, Елшод Қодиров, Акмал Мозговой, Сардор Садуллаев, Ёдгор Назаров, Хусниддин Алиқулов, Наврўзжон Саидов, Мирзабек Жониқулов, Илхомжон Алижанов, Худоёрхон Сағдуллаев.Жамоа мураббийи: Нурали Султонов.Юқоридаги футболчилар кейинчалик Нурали Султонов қўл остида Насаф ёшлар, биринчи лига, тайёрлов гуруҳларида ҳам ўйнади.Отабек Шукуров “Машъал” академияси мевасиОтабек Шукуров ҳам Шомуродов сингари “Машъал” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Чироқчилик бу йигитга Ислом Мавлонов футбол сир асрорларини ўргатган, Машъал академиясида еса Дилшод Андаевда таълимни давом еттирган.- Қаерда туғилгансиз ва футболга қандай кириб келгансиз?- Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида таваллуд топганман. Футбол ўйнашни ёшлигимдан яхши кўрардим. Футболчилик фаолиятимни Чироқчида Ислом Мавлонов қўл остида бошлаганман. Дадам айнан шу мураббийга олиб борганлар. Шундай қилиб милионлар ўйинига кириб келганмган.9 ёшда Қарши футбол мактаб интернатига ўз кучим билан ўқишга кирганман. Бу ерда уч йил давомида таҳсил олдим. Қаршида Умар ака қўл остида футбол сир асрорларини ўрганганман.Кейин Муборакнинг "Машъал" академиясидан таклиф бўлган ва шу ерга кўчиб ўтганман. Муборакда Елдор Шомуродов, Дурбек Камолов, Аслиддин Абдиев каби футболчилар билан бирга Дилшод ака Андаев қўл остида таҳсил олганман.Дмитрий Кимнинг янги кашфиётлари: Амонов, Есанов ва АбдуллаевАввалроқ "Пахтакор-1993" олтин авлодини тарбиялаган Дмитрий Ким ҳақида тўхталган едик. Тажрибали мутахассиснинг ўзбек футболи олдидаги хизматлари фақатгина ўша таркиб билан чекланиб қолмайди. Дмитрий Макарович кейинчалик Азизбек Амонов, Шерзод Есанов ва Абдулла Абдуллаев каби бугунги кунда терма жамоа ўзагини ташкил етувчи ижрочиларга ҳам катта йўл кўрсатди, уларнинг профессионал футболга қадам қўйишида чинакам устозлик қилди. Есанов айнан "Чиғатой"даги ўйинлари орқали "Андижон"га йўл олган еди. "Насаф"даги дебют ва дарвоза ортидаги машаққат: Абдувоҳид НеъматовТерма жамоамизнинг ишончли қўрғони Абдувоҳид Неъматов 2019 йили Қаршининг "Насаф" клуби таркибида Суперлигада ўз дебютини нишонлаган еди. Ёш посбоннинг катта футбол ҳавосидан илк бор нафас олиши ва руҳий томонлама босимларга тайёрланишида ўша пайтда "аждарҳолар" лагерида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритган Михаил Наумовнинг хизмати катта бўлди. Наумов Неъматовнинг техникаси устида ишлаб, уни мамлакатнинг енг етакчи киперларидан бири даражасига олиб чиқди. Наумов ва Неъматов Ўзбекистон Олимпия терма жамоасида ҳам бирга ишлашди. "Пахтакор-2003" ва миллионлар ичидан порлаган Аббос Файзуллаев"Пахтакор" академиясида 2003 йилларда туғилган футболчилар гуруҳи билан клуб афсонаси Михаил Аннинг фарзанди — Дмитрий Ан меҳнат қилди. Бу гуруҳ ўзбек футболига бир йўла бир нечта ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионлари ва Жаҳон чемпионати қатнашчиларини тақдим етди. Улар орасида Беҳруз Аскаров, Абубакр Ашуров, Отабек Боймуродов, Пўлатхўжа Холдорхонов, Диёрбек Ортиқбоев, Шахриёр Жабборов, Изатулло Пўлатов ва Шаҳзод Раҳматуллаев каби номлар бор еди. Бироқ улар ичидан катта саҳна — миллий терма жамоа ва Европа майдонларигача барқарор етиб келган енг ёрқин юлдуз Аббос Файзуллаев бўлди.Дмитрий Михайлович ўзининг суюкли шогирди ҳақида шундай ҳикоя қилади:"Аббос жамоамизга илк бор келганида ҳали 8 ёшли болакай еди. Тўғриси, бундай ёшда ҳеч қайси мураббий келажакда ундан буюк футболчи чиқиш-чиқмаслигини юз фоиз айта олмайди. Лекин унда футболга бўлган муҳаббат ва иштиёқ шу қадар баланд едики, у порлоқ келажак кутаётганини сезиш қийин емасди.2018 йили Олмаотада ўтган турнир яхши ёдимда: ъДнепръ (Украина) жамоасига қарши баҳсда Аббос тезкор қарши ҳужумга ўтди ва майдон марказидан рақиб дарвозасига тўғридан-тўғри ажойиб гол урди. Ўшанда ҳатто рақиб жамоа мураббийи ҳам уни туриб олқишлаган еди. Қозоғистондаги ўша мусобақанинг барча тўртта босқичида ҳам Файзуллаев турнирнинг енг яхши футболчиси деб топилганди. Ўшандаёқ маҳаллий мутахассислар ва томошабинлар унинг ўйинига маҳлиё бўлиб, фуқаролигини ўзгартириш еҳтимоли бор-йўқлиги билан ҳам қизиқишган еди".Фарғона водийсининг йўлбарси: Авазбек ЎлмасалиевБугунги кунда ҳимояда мустаҳкам турган Авазбек Ўлмасалиев Фарғона футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Нефтчи" клубининг ўринбосарлари ва асосий таркибига қадам қўйгунга қадар Фарғона футбол интернатида Диёр Мирзабоев ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Шерзод Зокиров қўл остида маҳоратини сидқидилдан оширди. Диёр Мирзабоевни футбол жамоатчилиги "Машъал", "Андижон" ва "Янгиер" клубларидаги сермаҳсул фаолияти орқали яхши танийди. Ушбу фидойи устоз учун ўз шогирдининг бир кун келиб мундиал яшил майдонларига қадам ранжида қилиши чинакам фахр ва ғурур бағишлаши шубҳасиз.Суперлиганинг енг яхшиси: Ботирали ЕргашевДарвозабон Ботирали Ергашевнинг катта футбол остонасидан ҳатлаб ўтиш даврида "Пахтакор" тизимида Мурод Исмоилов ва Александр Лян каби мутахассисларнинг кўмаги катта бўлди. Иқтидорли кипер мунтазам равишда турли ёш тоифасидаги терма жамоаларга жалб етиб келинди. Унинг фаолиятида 2018 йили Хитойда ўтган тарихий Осиё чемпионати туб бурилиш ясади. Шундан сўнг Ектор Купер уни миллий терма жамоага таклиф қилди, клублар миқёсида еса барқарорлик пайдо бўлди. Бугунги кунда Ергашев ҳақли равишда Суперлиганинг енг кучли дарвозабонларидан бири бўлиб турибди.18 ёшли мундиал қатнашчиси: Беҳруз КаримовКосонсойда Шодмон Маматов қўлида футбол сирларини ўрганаётган Беҳруз Каримовни ўткир нигоҳли скаут Нодирхўжа Юлдашев пайқаб қолади ва Тошкентдаги "Одил Жуниор" академиясига тавсия етади. Пойтахтда Зайниддин Тожиев ва Жаҳонгир Усмонов бошчилигида у йилдан-йилга ўз устида ишлаб, кучайиб борди. Мазкур икки мураббий унинг устида ишлашди, техник сифатларини кучайтиришди. Натижада, 2007 йилда туғилган бўлишига қарамай, ўзидан бир ёш катталар сафида Индонезияда ўтган У-17 Жаҳон чемпионатида иштирок етди. Айни пайтда бор-йўғи 18 ёшда бўлишига қарамай, у миллий жамоа билан мундиал доирасида иккита муҳим беллашувда майдонга тушишга улгурди. Бу — юқоридаги инсонлар меҳнатининг гўзал маҳсулидир.Станислав Кудряшов ва Сергей Токов шогирди: Руслан Жиянов"Пахтакор" академиясида 2001 йилларда туғилган футболчилар авлоди билан Станислав Кудряшов ва Сергей Токов тандеми жуда самарали иш олиб борди. Бугунги кунда замонавий ҳужумчига хос тезлик ва чаққонликни намойиш етаётган Руслан Жиянов айнан мана шу икки мутахассис қўл остида шуғулланиб, футболнинг алифбосини ўрганди. Кудряшов ва Токов ёш Русланнинг қанотлардаги ва марказдаги универсал ҳаракатларини тўғри шакллантириб, ундаги гол сезиш қобилиятини тарбиялашди. Ушбу мураббийларнинг тизимли машғулотлари ва билдирган дадил ишончи Жияновнинг кейинчалик профессионал даражада порлаб чиқишига асос бўлди. Қаршигача бўлган машаққат: Фаррух Сайфиев ва Ҳайдар КенжаевТажрибали ва совуққон ҳимоячи Фаррух Сайфиевнинг "Насаф" клуби лагерига келиб, катта футболда ўз номини танитишидан аввалги даврида устози Ҳайдар Кенжаевнинг ўрни ва ўгитлари беқиёс бўлган. Кенжаев бўлажак терма жамоа аъзосининг жисмоний ва тактик жиҳатдан пишиб етилишига жуда катта еътибор қаратди. Ҳайдар ака футболдаги қаттиқ тартиб-интизом ва майдондаги жангчилик характерини Сайфиевнинг онгига болаликданоқ сингдира олган. Айнан мана шу пойдевор сабаб Фаррух Қаршига борганида тайёр маҳсулот сифатида тез фурсатда асосий таркибдан жой олди ва узоқ йиллар барқарор ўйин намойиш етишга еришди.Мудофаа чизиғининг янги соҳиби: Жаҳонгир Ўрозов ва Миркамол ҚосимовЎзбекистон ёшлар ва миллий терма жамоасининг мудофаа чизиғи вакили, Жаҳонгир Ўрозовга "Бунёдкор" футбол академиясида Миркамол Қосимов устозлик қилган. Замонавий футболда марказий ҳимоячилардан нафақат тўпни қайтариш, балки ҳужумни бошлаб бериш ва совуққонлик ҳам талаб етилади. Мураббий Миркамол Қосимов Ўрозовдаги ана шу жиҳатларни — майдонни кўриш ва позитсияни тўғри танлаш қобилиятини юқори даражада тоблади. Устозининг берган қимматли сабоқлари ва қаттиққўллиги евазига Жаҳонгир ёш тоифасидаги терма жамоаларнинг алмаштириб бўлмас фигурасига айланди.Қашқадарё футболининг чинакам фидокорлариЯқиндагина миллий терма жамоадаги сермаҳсул ва фидокорона фаолиятини якунлаган, майдонда ҳақиқий "жангчи" сифатида танилган ҳимоячи Умар Ешмуродовга фаолиятининг енг муҳим ва бурилиш палласида Умирқул Раҳматуллаев ва Ўткир Холиқов йўл кўрсатишган. Бу икки мутахассис Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футболида ўз ўрнига ега, чинакам фидойи мураббийлардир. Улар Умарнинг жисмоний имкониятлари ва иродасини тўғри йўналтириб, ундаги енгилмас характерни тарбиялай олишди. Воҳа тупроғида Раҳматуллаев ва Холиқов томонидан берилган тарбия Ешмуродовни нафақат профессионал футболчи, балки терма жамоанинг ҳақиқий етакчиси даражасига кўтарди.Намангандан пойтахтга йўл олган иқтидорУмарали Раҳмоналиевнинг катта футбол саҳнасига чиқиши ҳам худди Беҳруз Каримовники каби тўғри йўлга қўйилган селектсия ишларининг гўзал натижасидир. Уни Намангандаги мусобақаларда пайқаб, пойтахтга — "Бунёдкор" академиясига олиб келишади. Тошкентда унга таниқли мураббий Алишер Иброҳимов устозлик қилди. Иброҳимов ёш Умаралининг майдон марказини назорат қилиш, ўйин суръатини белгилаш ва меҳнатсеварлик жиҳатларини янги даражага олиб чиқди. Алишер ака томонидан қўйилган ушбу мустаҳкам пойдевор Раҳмоналиевнинг қисқа фурсатда ёшлар терма жамоаси сардори бўлишига ва катта футболда ўз сўзини айтишига замин яратди."Наманганга турнирлардан бирига бориб Умарали Раҳмоналиевни топдим. 9 ёки 10 ёш пайтлар еди. Турнир тугагач уни ўйинини кўриш учун Наманганга яна 2,3 маротаба боришимга тўғри келди. Охири барибир олиб келдик",- дейди Алишер Иброҳимов.Ҳомийларимиз: CАУ, “ИнфинБанк”, “АКФА”, “Уcелл”, “ТТ ЛЛC”, “Блаcк Cофее”, “ОфоТоур”
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0