"Мундиал Аллплай билан": Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига қадар босиб ўтган йўли
Таҳририят
•
•
5
Cаралаш босқичидаги барқарорликЎзбекистоннинг 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги иштироки аввалги тсикллардан фарқли ўлароқ, юқори даражадаги барқарорлик ва прагматик ёндашув билан ажралиб турди. "Оқ бўрилар" учинчи босқич сўнгига қадар даврда жами 16 учрашув ўтказиб, 10 тасида ғалаба қозонди, 5 бор дуранг ўйнади ва фақатгина бир ўйинда (Қатарга қарши сафарда) мағлубиятга учради. Жамоа рақиблар дарвозасига 27 гол киритишга муваффақ бўлди ва ўз дарвозасидан 11 тўп олиб чиқди. Рақамларга еътибор қаратсак, жамоа аввалги тсикллардагидек йирик ҳисоблардаги ғалабаларга ва томошабоп очиқ футболга емас, балки хатосиз, ихчам ва "натижа учун ўйнайдиган" тизимга айланди.Иккинчи саралаш босқичи: Катанетс пойдевориЖаҳон чемпионатига йўлни иккинчи саралаш босқичидан бошлаган Ўзбекистон "Е" гуруҳидан жой олди ва минтақа гегемони Ерон, шунингдек Туркманистон ва Гонконг терма жамоалари билан тўқнаш келди. Ушбу босқичда жамоага словениялик мутахассис Сречко Катанетс мураббийлик қилган бўлиб, унинг тизими асосан хатога йўл қўймаслик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган еди.Саралаш 2023 йилнинг 16 ноябр куни Ашхободда Туркманистонга қарши учрашув билан бошланди. Ўйинда ҳисобни дастлаб мезбонлар (Дурдиев 44ъ) очган бўлишига қарамай, Ўзбекистон ирода намойиш етиб, Отабек Шукуровнинг дубли (57ъ, 77ъ) ҳамда Елдор Шомуродовнинг қўшиб берилган дақиқалардаги (90+1ъ) голи евазига 3:1 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритди.Иккинчи турда, 21 ноябр куни Тошкентдаги "Миллий" стадионида гуруҳнинг марказий ўйини – Ерон билан тўқнашув бўлиб ўтди. Учрашув Ўзбекистонни синовдан ўтказган енг муҳим ўйинлардан бирига айланди. Биринчи бўлимда форслар ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди. Танаффусдан сўнг мутлақо ўзгача Ўзбекистон майдонга чиқди. 52-дақиқада Остон Ўрунов ҳисобни қисқартирган бўлса, 83-дақиқада Ўруновнинг ўзи Игор Сергеевга қулай имконият яратиб берди ва Сергеев тўпни дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди.2024 йилнинг март ойида Гонконгга қарши бўлиб ўтган кетма-кет иккита учрашувда устунлик тўлиқ намоён бўлди. 21 март куни сафарда ўтказилган баҳсда Ўзбекистон Елдор Шомуродов (49ъ) ва Рустам Ашурматов (66ъ) голлари ҳисобига 2:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, 26 март куни Тошкентдаги жавоб ўйинида яна ўша Шомуродов (20ъ), захирадан майдонга тушган Ҳожимат Еркинов (63ъ) ва Остон Ўрунов (70ъ) томонидан киритилган голлар 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани таъминлади.Гуруҳдаги сўнгги икки учрашув расмиятчилик мақомини олган бўлса-да, жамоа темпни пасайтирмади. 6 июн куни Тошкентда Туркманистон яна 3:1 ҳисобида таслим етилди. Бу галги голларга Ҳусниддин Алиқулов (17ъ), Остон Ўрунов (29ъ) ва Шерзод Насруллаев (70ъ) муаллифлик қилди. Гуруҳнинг сўнгги – 6-турида 11 июн куни Теҳронда Еронга қарши баҳс 0:0 ҳисобида якунланди. Натижада Ўзбекистон иккинчи босқичда 6 ўйинда 4 ғалаба ва 2 дуранг билан 14 очко тўплаган ҳолда учинчи – ҳал қилувчи босқичга йўл олди.Ҳал қилувчи саралаш босқичи: тарихий йўлланмаУчинчи босқич қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон мураккаб ва рақобатбардош "А" гуруҳидан жой олди. Гуруҳдаги рақиблар қаторида азалий ва таниш рақобатчи Ерон, 2023 йилги Осиё кубоги соҳиби Қатар, техник ўйинга таянувчи ва легионерлардан иборат БАА, шунингдек минтақавий дербига сабаб бўлувчи Қирғизистон Республикаси ва ўта ёпиқ ўйин намойиш етадиган КХДР терма жамоалари бор еди. Мазкур гуруҳ қитъанинг ўртамиёна ва кучли жамоаларини ўз ичига олган бўлиб, ҳар бир йўқотилган очко турнир жадвалида кескин пасайишга олиб келиши мумкин еди.Ушбу босқичда Ўзбекистон терма жамоасининг ёндашуви деярли бутунлай прагматизм томон ўзгарди. Учинчи босқич доирасидаги кўплаб ғалабалар айнан битта гол фарқи билан, асосан 1:0 ҳисобида якунланганлигини кўриш мумкин. Бу факт таҳлилий жиҳатдан беқиёс аҳамиятга ега бўлиб, мураббийлар штаби ҳар қандай ҳолатда ҳам чиройли, аммо таваккалга асосланган футбол намойиш етишдан кўра, натижа олиб келувчи ёпиқ ва тактик интизомга суянган футболни афзал кўрганини тасдиқлайди.Босқич 2024 йил 5 сентябр куни Тошкентда КХДРга қарши ўйин билан бошланди. Ўйиннинг 20-дақиқасида Жалолиддин Машҳарипов киритган ягона гол ўйин охиригача ушлаб қолинди (1:0). Шундан сўнг, 10 сентябр куни Бишкекда Қирғизистонга қарши минтақавий дерби бўлиб ўтди. Қирғизлар Жоел Кожонинг 15-дақиқадаги голи орқали олдинга чиқиб олган бўлсалар-да, Шомуродов (17ъ) тезда мувозанатни тиклади. Абдураҳмоновнинг 35-дақиқадаги голидан сўнг Ўзбекистон яна ҳисобда ортда қолди. Аммо Ҳусниддин Алиқулов (45ъ) ва Остон Ўрунов (72ъ) киритган голлар евазига жамоа ўта қийин 3:2 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритди.10 октябр куни Тошкентда Еронга қарши ўтказилган баҳсда яна кучлар тенг келди (0:0).15 октябрда БАА терма жамоаси Тошкентда меҳмон бўлди. Учрашувнинг 65-дақиқасида Насруллаевга нисбатан қилинган қўпол ўйин учун БАА футболчиси Салмон Абдулла Ҳамад майдондан четлатилди. Сон жиҳатдан устунликка ега бўлган Ўзбекистон тинимсиз хужумлар уюштирди ва ниҳоят 76-дақиқада Бобир Абдухолиқов ишлаган пеналтини Отабек Шукуров совуққонлик билан амалга ошириб, жамоага муҳим 1:0 ҳисобидаги ғалабани келтирди.Ноябр ойидаги тсикл жамоа учун ўзига хос синов бўлди. 14 ноябр куни сафарда Қатар билан бўлган баҳс саралашдаги ягона мағлубият сифатида тарихга кирди. Қатар Алмоез Алининг голлари евазига танаффусга 2:0 ҳисобида чиқди. Иккинчи бўлимда Аббосбек Файзуллаев фантастик ўйин намойиш етиб, 75 ва 80-дақиқаларда иккита гол урди ва ҳисобни тенглаштирди. Бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг сўнгги сонияларида (90+12-дақиқа) Мендес Ўзбекистон дарвозасига ғалаба тўпини киритди (3:2). Гарчан мағлубият оғир бўлса-да, жамоа тезда ўзига келди. Орадан беш кун ўтиб, 19 ноябр куни бетараф майдонда (Лаосда) КХДР билан жавоб ўйини ўтказилди. Аббосбек Файзуллаев томонидан урилган тўп Ўзбекистонга 1:0 ҳисобидаги ғалаба келтирди. Ушбу ўйинда Ўткир Юсуповнинг 85-дақиқада рақиб пеналтисини қайтаргани қаҳрамонликка айланиб, уч очкони сақлаб қолди.2025 йил баҳор ойидаги ўйинлар мундиал масаласини ижобий ҳал етди. Март ойида Тошкентда Қирғизистон устидан навбатдаги ғалаба қайд етилди. 25 март куни еса Теҳронда "Озоди" стадионида Еронга қарши беллашув бўлиб ўтди. Гарчан Меҳди Тареми ўзининг иккита (51ъ, 82ъ) голи билан мезбонларга ёрдам берган бўлса-да, Ҳожимат Еркинов (15ъ) ва Аббосбек Файзуллаевнинг 52-дақиқадаги голлари евазига 2:2 ҳисоби қайд етилди.Ниҳоят, 2025 йилнинг 5 июн куни Бирлашган Араб Амирликларига қарши сафарда ташкил етилган марказий учрашув ўзбек футболи тарихидаги енг унутилмас кунга айланди. Абу Даби шаҳрида ўтказилган ўта еҳтиёткор, том маънодаги шахмат партиясини ёдга солувчи баҳсда ҳар икки жамоа ҳимоявий интизомни биринчи ўринга қўйди. 90 дақиқа давомида дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолиб, 0:0 ҳисоби қайд етилди.Айнан мана шу дуранг Ўзбекистонни учинчи босқич охирига бир тур қолганида ўз гуруҳида еришиб бўлмас даражага олиб чиқди ва 2026 йилги Жаҳон чемпионати йўлланмаси муддатидан аввал кафолатланди. Кейинги турда (10 июн) Қатарни Тошкентда қабул қилган Ўзбекистон ҳеч қандай босимсиз 3:0 ҳисобида мағлуб етиб, учинчи раунддаги уй майдонидаги учрашувларда ўз дарвозасидан битта ҳам гол ўтказмаган қитъадаги ягона жамоа бўлди.Ерон 23 очко билан гуруҳда биринчи, Ўзбекистон еса 21 очко жамғарган ҳолда қатъий иккинчи ўринни егаллади ва ҳар иккала терма жамоа Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.Ушбу муваффақият йўлида Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувида уч хил фалсафага ега бўлган мураббийлар фаолият юритди.CАФА Натионс Cуп 2025: Чемпионлик характери2025 йилнинг август-сентябр ойларида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорлигида ўтказилган Марказий Осиё Футбол Ассотсиатсияси (CАФА) Миллатлар Кубогида Ўзбекистон жамоаси турнир мезбони ва фаворити сифатида қатнашиб, якунда чемпионликни нишонлади.Гуруҳда Ўмон билан 1:1 ҳисобидаги дурангдан сўнг жамоа ўзини ўнглаб олди. Кейинги турларда Туркманистон (2:1) ва Қирғизистон (4:0) таслим етилди.8 сентябр куни Тошкентдаги "Олимпия" стадионида Ерон билан ўтказилган финал учрашуви чинакам жангга айланди. Ўйиннинг бешинчи дақиқасидаёқ Ерон ҳимоячиси Ариа Юсуфи қизил карточка олиб, жамоасини қийин аҳволда қолдирди. Шунга қарамай, Ерон тактик интизомни йўқотмади ва ўйин қўшимча бўлимларга қадар давом етди.Елдор Шомуродов қўшимча вақтнинг биринчи бўлимида пеналтини аниқ амалга ошира олмаганида, кўпчилик қадимий "ўзбек синдроми" (муҳим паллада қоқиниш) такрорланаётганига шубҳа қилмади. Бироқ 120-дақиқада Ҳожиакбар Алижонов томонидан киритилган ажойиб гол Ўзбекистонга турнир ғолиблигини тақдим етди.Ал Аин Интернатионал Cуп 2025: Халқаро елита орасидаги синовЖаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган тўртта жамоа – Ўзбекистон, Ерон, Миср ва Кабо-Верде иштирокида 2025 йилнинг 13-18 ноябр кунлари БААнинг Ал Айн шаҳрида ташкил етилган халқаро турнир Каннаваро учун ўзининг "Катеначчо" фалсафасини амалда синаб кўриш учун идеал майдон бўлди. Ярим финалда Африканинг етакчи термаси бўлган жисмонан бақувват Миср терма жамоасига қарши Ўзбекистон қойилмақам ўйин кўрсатди ва Остон Ўруновнинг дубли евазига 2:0 ҳисобида зафар қучди.18 ноябр куни финалда азалий ва ён қўшни Ерон рўбарў келди. Учрашув тактик ва яккакурашларга бой бўлса-да, асосий вақтда гол урилмади. Ғолибни аниқлаш учун ташкил етилган пеналтилар сериясида Ўзбекистон 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир ғолиблигини тантана қилди.ФИФА Сериес 2026: Лотин Америкаси ва Африкани ўрганиш2026 йил март ойида ўтказилган янги "ФИФА Сериес" лойиҳаси доирасида Тошкент иккита нуфузли ўртоқлик учрашувига мезбонлик қилди. Ушбу ўйинларнинг танланиши бежиз емасди: Ўзбекистон ўз гуруҳида Жанубий Американинг Колумбия ва плей-офф ғолиби бўлмиш Африканинг Конго ДР жамоалари билан ўйнаши кераклиги учун мос равишда Венесуела ва Габон терма жамоалари ташриф буюрди.27 март кунги баҳсда Габон ўйиннинг 6-дақиқасида Аверлантнинг голи билан ҳисобни очди, бироқ ўзбек футболчилари саросимага тушмади. 13-дақиқада Елдор Шомуродов ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда Жаҳонгир Ўрозов (59ъ) ва Алишер Одиловларнинг (90+4ъ) киритган голлари Ўзбекистонга ишончли 3:1 ҳисобидаги ғалабани олиб келди.30 март куни Жанубий Американинг тактик жиҳатдан мураккаб ва техник томондан мукаммал бўлган Венесуела терма жамоасига қарши баҳсда Ўзбекистон яна Каннаваронинг мудофаа блокларига таянди. Учрашувда ҳисоб очилмади. Навбатдаги пеналтилар сериясида Ўзбекистон бешта зарбанинг барчасини (Искандеров, Темиров, Ашурматов, Шукуров, Мозговой) мукаммал тарзда голга айлантирди ва 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижа Колумбияга қарши мундиалдаги дебют баҳси олдидан ажойиб психологик фундамент бўлди.Жиддий ҳозирликБош мураббий Фабио Каннаваро бошчилигидаги терма жамоа май ойининг бошида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришди. Йиғиннинг асосий мақсади футболчиларнинг жисмоний ҳолатини баҳолаш ва Жаҳон чемпионати учун якуний таркибни шакллантиришдан иборат еди.Тошкентдаги йиғинга аввалига 40 нафар футболчи жалб етилган бўлса, кейинчалик Фабио Каннаваро ЖЧ-2026 учун 30 нафар футболчидан иборат кенгайтирилган таркибни еълон қилди."Оқ бўрилар" йиғин доирасида маҳаллий "Сурхон" (4:0) ва "Нефтчи" (3:0) клубларига қарши назорат учрашувларида майдонга тушди.22 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида терма жамоани Жаҳон чемпионатига кузатиш маросими бўлиб ўтди. Шу куни жамоа иккига бўлинган ҳолда ўзаро ўйин ўтказди.26 май куни еса Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Тошкент – Ню-Ёрк" йўналиши бўйича Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетди.Мундиал аввалида "оқ бўрилар" Канадага қарши майдонга тушди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Жамоани Нидерландияга қарши ўйин ҳам кутиб турибди.Ўзбекистон миллий терма жамоасининг якуний таркиби қуйидагича:Дарвозабонлар – 1. Ўткир Юсупов, 12. Абдувоҳид Неъматов, 16. Ботирали Ергашев.Ҳимоячилар – 2. Абдуқодир Ҳусанов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 4. Фаррух Сайфиев, 5. Рустамжон Ашурматов, 13. Шерзод Насруллаев, 15. Умарбек Ешмуродов, 18. Абдулла Абдуллаев, 24. Беҳрузжон Каримов, 25. Авазбек Ўлмасалиев, 26. Жаҳонгир Ўрозов.Ярим ҳимоячилар – 6. Акмал Мозговой, 7. Отабек Шукуров, 8. Жамшид Искандеров, 9. Одилжон Ҳамробеков, 10. Жалолиддин Машҳарипов, 11. Остон Ўрунов, 17. Достонбек Ҳамдамов, 19. Азизжон Ғаниев, 22. Аббосбек Файзуллаев, 23. Шерзод Есанов.Ҳужумчилар – 14. Елдор Шомуродов, 20. Азизбек Амонов, 21. Игор Сергеев."ЖЧ-2026ъни Аллплайъда томоша қилинг — CАННАВАРО промокоди билан 45 кун бепул"Промокодни фаоллаштириш ҲАВОЛАСИ
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0