МЛС. Ўнта гол урилган учрашувда "Интер Маями" қийин ғалабани қўлга киритди
Таҳририят
•
•
5
Учрашув 6:4 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Учрашувнинг биринчи бўлимида мухлислар жами 8 та гол гувоҳи бўлишди ва бўлим 4:4 ҳисобида якунланди. Биринчи бўлимда мезбонлар 1:3 ҳисобида мағлуб бўлаётганди. Иккинчи бўлимда Месси бошчилигидаги "Интер Маями" рақиб дарвозасига яна иккита гол урди ва ҳисобни 6:4 кўринишга келтириб қўйди.Учрашувда Луис Суарес учта гол уришга еришган бўлса, Месси ўз ҳисобига иккита ассист ёзиб қўйди."Интер Маями" "Филаделфия" 6:4 (4:4)Голлар: Херман Бертераме 41, 13, Луис Суарес 81, 44, 29, Родриго Де Паул 90+3 - Милан Илоски 45+8 (Пен.), 10 (Пен.), 3, Бруно Дамиани 20.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0