Fidbol.net

Мирзиёд Миродилов: “Агар имкони бўлганида, голимни жамоанинг ғалабасига алмашган бўлардим”

Таҳририят 3
Mirziyod Mirodilov: “Agar imkoni boʻlganida, golimni jamoaning gʻalabasiga almashgan boʻlardim”
Мазкур баҳсга тайёргарлик жараёни бошлаб юборилган ва биз еса ўтган турда мавсумдаги илк голини уришга муваффақ бўлган ҳимоячимиз Мирзиёд Миродиловни суҳбатга чорладик. Аввалги турда, “Каттақўрғон” билан ўйинда чемпионатдаги биринчи голингизни уришга муваффақ бўлдингиз. Ҳа, гол ўтказиб юборгач, биз ҳисобни тенглаштириб олишимиз керак еди. Шу сабабли икки ҳисса куч билан олдинга ташландик. Кетма-кет ҳужумлар уюштирдик ва бўлим охирида рақиб дарвозасига йўл топдик. Ўнг қанотдан Максвел тўпни жарима майдончаси томонга узатганда ичимдан қандайдир нарса ўтдики, бошқача ишонч билан тўпга интилдим ва ҳаттоки шерикларимни ҳам ортда қолдириб, тўпни дарвозага йўлладим. Ўша вазиятда дарвозабон ҳам буни кутмаган кўринади, тўп йўналишини фақат томоша қилди. Гол уришга еришганимдан жуда хурсанд бўлдим, аммо натижа биз кутгандек бўлмади. Имкони бўлганида голимни жамоанинг ғалабасига алишган бўлардим. Чемпионат стартида захирада қолиб кетаётгандингиз, кубок баҳсларидан бошлаб майдонда кўриниш беряпсиз...Машғулотларда ҳамма астойдил тер тўкмоқда, меҳнат қилмоқда. Албатта, исталган футболчи майдонга тушишни истайди, аммо мураббий ҳам жамоа учун енг маъқул вариантни танлайди. Улкан тажрибага ега Илҳом ака бошчилигидаги мураббийлар штаби машғулотлар, ўйинлардаги ҳаракатларидан келиб чиқиб, ким қандай ҳолатда еканлигини баҳолаб боришади. Биз футболчилар еса имконият берилганда тайёр бўлиб, ундан унумли фойдаланишимиз ва жамоага фойда келтиришимиз талаб етилади.Мураббийимиз камроқ ўйин амалиётига ега бўлаётганларга кубок баҳсларида имкон берилиши ҳақида огоҳлантирганди. Амалда ҳам шундай бўлди. Мен еса майдонда ўзимнинг кучли жиҳатларимни кўрсатишга ҳаракат қиляпман холос. Олдинда “Шўртан” билан яна бир муҳим баҳс кутиб турибдиҲа, рақиб жадвалда биздан бир поғона юқорида жойлашган. Сафарда бўлишига қарамай, биз ғалаба учун майдонга тушамиз. Жамоа аъзолари ҳам бу баҳсга жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Биз ўз кучимизга ишонамиз ва майдонда мураббийларимиз кўрсатмасини тўлиқ бажаришга ҳаракат қиламиз. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг