Микел Артета мураббийлик фаолиятидаги 5-совринини қўлга киритди
Таҳририят
•
•
2
Испаниялик мутахассис қўлга киритган барча совринларини "Арсенал" билан ютиб олган.Бугун "Арсенал" Артета бошчилигида Англия Суперкубоги учун ўйинда "Манчестер Сити"ни 3:0 ҳисобида мағлуб етди.Артета даврида "Арсенал" қўлга киритган совринлар:Англия Суперкубоги — 2026 йилАнглия Премер-лигаси — 2026 йилАнглия Суперкубоги — 2023 йилАнглия Суперкубоги — 2020 йилАнглия Кубоги — 2020 йилМикел Артета "Арсенал"ни 2019 йил охиридан буён бошқариб келмоқда.Шунингдек, Артета "Арсенал" сафида футболчи сифатида ҳам совринлар қўлга киритган. У лондонликлар билан 2 марта Англия Кубоги ва 2 марта Англия Суперкубоги ғолиби бўлган.Шу тариқа, Артета "Арсенал" тарихида ҳам футболчи, ҳам бош мураббий сифатида соврин қўлга киритган мутахассислардан бирига айланди.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0