Fidbol.net

"Мегги Тетчер, йигитларингиз роса калтак еди!" — спорт журналистикаси тарихидаги машҳур репортаж қандай пайдо бўлган еди

Таҳририят 7
"Meggi Tetcher, yigitlaringiz rosa kaltak edi!" — sport jurnalistikasi tarixidagi mashhur reportaj qanday paydo boʻlgan edi
Норвегия учун Англия нима еди?Бу репортажнинг нуфузини тушуниш учун аввало 1981 йилги Норвегияни тасаввур қилиш керак. Ўша пайтда Норвегия термаси халқаро майдонда деярли ҳеч ким еди — жамоа 1938 йилги Олимпиададан бери бирорта йирик турнирда қатнашмаган еди. Англия еса норвегияликлар учун шунчаки рақиб емас, ҳақиқий идеал ва орзу тимсоли ҳисобланарди.Бунинг тарихий сабаби бор: 1969 йил ноябридан бошлаб Норвегия давлат телерадиокомпанияси НРК ҳар қиш мавсумида, маҳаллий футбол об-ҳаво туфайли тўхтаган пайтда Англия биринчи дивизиони ўйинларини жонли кўрсата бошлаган. Мамлакатда ўша даврда биттагина телеканал бўлгани учун шанба кунлари телевизор кўрмоқчи бўлган ҳар бир норвегиялик, хоҳласа-хоҳламаса, инглиз футболини томоша қиларди. Шу тариқа бутун бир авлод инглиз футболи мухлиси бўлиб улғайди. Норвегиялик журналистлар кейинчалик еътироф етганидек, Англияни расмий ўйинда енгиш ўша давр норвегияликлари учун мутлақо хаёлий орзу еди.1981 йил 9 сентябр, ОслоЎша куни Ослонинг "Уллевол" стадионида 1982 йилги Испания мундиалига саралашнинг гуруҳ босқичи ўйини бўлиб ўтди. Рон Гринвуд бошчилигидаги Англия таркиби юлдузларга тўла еди: дарвозада Рей Клеменс, майдонда Кевин Киган, Гленн Ходдл, Браян Робсон, Тревор Френсис. Робсон ўйин бошида инглизларни олдинга ҳам олиб чиқди.Аммо ғайрат билан ўйнаган мезбонлар биринчи бўлим якунигача вазиятни ағдар-тўнтар қилиб ташлади: Рогер Албертсен ҳисобни тенглаштирди, Ҳаллвар Торесен еса ғалаба голини урди. Иккинчи бўлимда Норвегия ҳисобни сақлаб қолди — 2:1.Радиода ўйинни шарҳлаётган Бёрге Лиллелиен еса сўнгги дақиқаларда аллақачон "жўшқинланиб" бўлганди. Англиялик Фил Нил маҳаллий юлдуз Том Лундни орқадан йиқитганида, шарҳловчи уни ефирда "тўнғиз" деб атади ва "инглизларнинг безорилари ҳам трибунада, ҳам майдонда бор" деб бақирди. Қўшилган вақт чўзилаверганида еса полшалик ҳакам Ежи Качпшакка ҳам гап тегди: "Ҳакам қўшяпти, қўшяпти, қўшяпти — бу кетишда у Англия фуқаролигини олади!"Тарихга муҳрланган 40 сонияЯкуний ҳуштак чалиниши билан Лиллелиен ўзини бутунлай еркин қўйиб юборди. Норвег ва инглиз тилларини аралаштириб, у аввал бақирди: "Биз дунёда енг зўримиз! Биз Англияни енгдик — гигантлар ватанини!" Сўнг еса инглиз тарихининг буюк намояндаларини бирма-бир "чақириб чиқа" бошлади:"Лорд Нелсон! Лорд Бивербрук! Сер Уинстон Черчилл! Сер Ентони Иден! Клемент Еттли! Ҳенри Купер! Леди Диана! Биз уларнинг барчасини енгдик! Барчасини!"Рўйхатдаги ғалати исм — боксчи Ҳенри Купер — тасодиф емасди: Лиллелиен ашаддий бокс ишқибози еди. Айнан шу ишқибозлик репортажнинг енг машҳур якунини туғдирди. Шарҳловчи тўғридан-тўғри Буюк Британия бош вазирига мурожаат қилди:"Мегги Тетчер, ешитяпсизми? Сизга хабарим бор — сайлов кампаниясининг қоқ ўртасида! Биз Англияни жаҳон чемпионатидан чиқариб юбордик! Мегги Тетчер, Ню-Ёркдаги Медисон Сквер Гарден атрофидаги бокс барларида айтилганидек: сизнинг йигитларингиз роса калтак еди! Ёур бойс тоок а ҳелл оф а беатинг!"Қизиқ жиҳати: Лиллелиен тилга олган "сайлов кампанияси" аслида Британиядаги емас, Норвегиянинг ўзидаги парламент сайлови еди — овоз бериш ўйиндан тўрт кун ўтиб, 13–14 сентябрда бўлиб ўтган.Англия барибир мундиалга йўл олдиТарихнинг заҳарханда томони шундаки, Лиллелиеннинг "Биз Англияни жаҳон чемпионатидан чиқариб юбордик!" деган ҳайқириғи... нотўғри бўлиб чиқди. Гуруҳдаги бошқа натижалар қўл келиб, Англия 1982 йилги мундиалга барибир йўлланма олди. Норвегия еса саралаш гуруҳини енг охирги ўринда якунлади.Аммо бу фактлар репортажнинг афсонага айланишига заррача халақит бермади.Пародиялар, кино ва "енг буюк шарҳ" унвониДастлаб фақат Норвегия аудиториясига мўлжалланган бу ефир тез орада халқаро миқёсда машҳур бўлиб кетди. 2002 йилда Британиянинг Тҳе Обсервер нашрига қарашли Спорт Монтҳлй журнали Лиллелиеннинг сўзларини тарихдаги енг буюк спорт шарҳи деб еълон қилди.Енг қизиғи — репортаж айнан инглизларнинг ўзи учун маданий ҳодисага айланди. 2005 йилда Англия крикет термаси Австралияни енгиб "Ашес" кубогини қайтарганда, инглиз матбуоти Лиллелиен услубида пародия ёзди: "Кайли Миноуг! Стив Ирвин! Крокодил Данди! Иан Торп! Ешитяпсизларми?!" "Меан Мачине" филмида ҳам шу репортажга ишора бор, машҳур "Фантасй Фоотбалл Леагуе" кўрсатувида еса Торесеннинг голи саҳналаштирилиб, Лорд Бивербрук ролини қундуз костюмидаги Торесеннинг ўзи ижро етган.Микрофон ортидаги одамБёрге Лиллелиен (1927–1987) Норвегияда шу репортаждан анча олдин ҳам севимли овоз соҳиби еди. 1948 йилда АҚШнинг Нортвестерн университетида журналистика бўйича таҳсил олган Лиллелиен НРКда футболдан ташқари қишки спорт турлари ва боксни шарҳлаган, ҳатто жаз кўрсатуви ҳам олиб борган. Норвегияликлар унинг репортажларини шунчалик яхши кўрардики, кўпчилик телевизор овозини ўчириб, ўйинни радиодан — Лиллелиен ижросида тинглашни афзал биларди. Замондошларининг еслашича, у зерикарли ўйинларни ҳам байрамга айлантира оладиган шарҳловчи еди. Лиллелиен 1987 йилда, 60 ёшида вафот етган — аммо унинг 40 сониялик "жазаваси" ҳамон яшамоқда.Тарих уларни яна учраштирдиОрадан 45 йил ўтиб, Норвегия ва Англия яна катта турнирда, енди еса мисли кўрилмаган миқёсда — жаҳон чемпионати чорак финалида учрашмоқда. 1981 йилда Англияни енгиш норвегияликлар учун "хаёлий орзу" бўлган бўлса, бугун улар Бразилияни таслим етган ва сафида сайёранинг енг даҳшатли ҳужумчиси бор жамоага айланди. Агар бугун Маямида Ҳоланд ва шериклар ғалаба қозонса, Норвегия ефирларида Лиллелиеннинг ўша ҳайқириғи яна янграшига шубҳа йўқ.Фақат бу сафар мурожаат Мегги Тетчерга емас, бошқа бировга бўлади.ЖЧ-2026. Норвегия – Англия: Ҳоланд туғилган мамлакатини мундиалдан чиқариб юбориши мумкин Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг