Мбаппенинг Сардиниядаги таътили «Реал» ичида норозилик ва тушунмовчиликларга сабаб бўлди
Таҳририят
•
•
15
Матбуотда Килиан Мбаппенинг шов-шувга сабаб бўлган таътилини муҳокама қилишда давом етишмоқда. Жароҳати сабаб сафдан чиққан франсуз Сардиния оролига йўл олди. Журналист Хосе Феликс Диаснинг хабар беришича, клуб форварднинг сафарга чиққанидан емас, балки унинг камералар нигоҳидан четда қола олмаганидан норози.«Реал» футболчига Италияга боришга рухсат берган, бироқ унинг саёҳати бу қадар катта ажиотаж келтириб чиқаришини кутмаган еди. Юз берган ҳолат жамоадошлари ўртасида тушунмовчилик туғдирди — миш-мишларга кўра, улар шусиз ҳам Килианнинг ўзини тутишидан унчалик мамнун емасдилар. Мазкур воқеа «Реал» ва Мбаппенинг нуфузига салбий таъсир кўрсатади деб ҳисобланмоқда. Айниқса, Ла Лигада чемпионлик учун математик имкониятларини йўқотиш арафасида турган ва мавсумни совринсиз якунлаши деярли аниқ бўлиб қолган жамоанинг ҳозирги қийин ҳолатида бу вазият анча ноқулай кўринмоқда.Манба: Стадион.уз
Жамоалар
Изоҳлар 0