Мартинес Испания билан ўйинда нима учун Рамушни майдонга туширмаганини тушунтирди
Таҳририят
•
•
7
Португалия Испанияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026нинг 1/8 финал босқичида мусобақани тарк етди.Криштиану Роналду ўрнига Гонсалу Рамушни майдонга туширмаганингиз учун танқидлар бўлиши табиий."Бу жуда юзаки таҳлил. Жисмоний томонлама Криштиану 90 дақиқа давомида тўлиқ ўйнашга мутлақо қодир еди. У бўш ҳудудлар яратади, мослашади. Бундай футболчи жуда муҳим. Еҳтимол, Гонсалу Рамуш қўшимча вақтларда фойдали бўлиши мумкин еди, аммо бу ўйиндаги стратегиямиз бошқача еди. Биз Испаниянинг ҳужумларини тийиб туришимиз керак еди ва ҳужумчиларни алмаштиришдан мантиқ йўқ еди.Рафаел Леау Хорватия билан ўйинда енг яхши футболчимиз бўлганди, у охирги марта анча олдин 90 дақиқа ўйнаганди, шу сабабли уни асраш керак еди. Бунинг танқидларга алоқаси йўқ. Мен самарадорликдан умуман хафа емасман. Биз финалгача боришни истагандик ва мен бу жамоа билан жуда фахрланаман. Биз фаворитлардан бирига қарши ўйнадик ва гоҳида уларга муаммолар туғдира олдик, бироқ гол ура олмай, таваккал қилдик. Биз Франтсия, Испания, Германия билан ўйнадик, Миллатлар Лигасида ғолиб чиқдик. Мен қаерга қараб кетаётганимизга фахр билан қарайман. Бу сафар натижа биз кутгандек бўлмади, лекин бундай турнирларда шунақаси ҳам бўлиб туради", — деди Мартинес.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0