Марк-Андре тер Штеген "Аякс"ни нега танлаганини тушунтирди
Таҳририят
•
•
2
Марк-Андре тер Штеген "Аякс"га о‘тишини пухта о‘йланган ва фаолияти учун мантиқий қадам деб атади.
Германия терма жамоаси дарвозабони Скй Спорт нашрига берган интервюсида янги клубининг устунликлари ҳақида гапириб, якуний қарорни жуда тез қабул қилганини та’кидлади.
"Бу мен учун ҳар томонлама идеал вариант еди. Тарихий клуб, ажойиб футбол ва енг муҳими, бу услубни мукаммал даражага олиб чиқишни истайдиган мураббий. Мен уни аввалдан ҳам танийман.
Шунинг учун бу нисбатан осон қарор бо‘лди", — деди тер Штеген.
"Барселона" сафида узоқ йиллар то‘п сурган тажрибали дарвозабон "Аякс"да асосий посбон ва жамоа йетакчиларидан бири бо‘лиши кутилмоқда. Амстердам клуби унинг тажрибаси янгиланиш жараёнидаги жамоага қо‘шимча ишонч беришини истайди.
Тер Штегеннинг айтишича, мураббийлар штаби билан аввалдан танишлиги ва "Аякс"нинг о‘зига хос о‘йин фалсафаси уни Амстердамда янги босқични бошлашга ундаган асосий омиллар бо‘лган.
Манба: стадион.уз
Изоҳлар 0