Fidbol.net

«Манчестер Юнайтед» Тонали учун со‘ралаётган суммани то‘лашга тайёр

Таҳририят 17
«Manchester Yunayted» Tonali uchun so‘ralayotgan summani to‘lashga tayyor
«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячи Сандро Тоналининг трансфери бо‘йича «Нюкасл»нинг молиявий талабларини қондиришга тайёр. Бу ҳақда қатор Британия ва Италия ОАВларига таянган ҳолда теамТАЛК нашри хабар бермоқда. «Нюкасл» о‘з футболчисини тахминан 100 миллион фунт стерлингга (116 миллион йевро) баҳоламоқда ва ушбу талабларга мос келадиган таклиф тушса, уни сотишни ко‘риб чиқишга тайёр. «Қизил иблислар» 25 ёшли италиялик футболчини шу ёзда ярим ҳимоя чизиг‘ини кучайтириш учун асосий мақсадлардан бири сифатида ко‘ришмоқда. Ро‘йхатда Матеуш Фернандеш ва бошқа номзодлар ҳам бор, бироқ Тонали устувор вариант ҳисобланади. Асосан таянч зонасида ҳаракат қиладиган футболчи о‘тган мавсумда 53 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди, 7 та голли узатмани амалга оширди ва 7 та сариқ карточка олди. Манба: стадион.уз

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг