Fidbol.net

Лукаку "Наполи"дан "Фенербахче"га ўтишга рози бўлди

Таҳририят 2
Lukaku "Napoli"dan "Fenerbaxche"ga oʻtishga rozi boʻldi
Манбага кўра, 33 ёшли ҳужумчи шахсий шартномасининг молиявий шартларини деярли келишиб олган. Клублар яқин соатларда тўғридан-тўғри музокараларни бошлашга тайёр.Италия матбуотига кўра, "Наполи" марказий ҳужумчи учун 10 миллион евролик таклифни қабул қилишга тайёр. Шунингдек, унга “Атланта”, "Монако" ва Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдирган.Лукаку 2025/26 йилги мавсумда "Наполи" сафида барча мусобақаларда 7 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди. Ҳужумчи жароҳати туфайли мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди. Унинг Италия клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.Трансфермаркт портали Лукаку нархини 6 миллион еврога баҳоламоқда. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг