Линекер Чемпионлар лигаси финали ҳақида: «Футбол г‘алаба қозонди»
Таҳририят
•
•
4
Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Гари Линекер Чемпионлар лигаси финали ҳақида о‘з фикрларини билдириб о‘тди. Лондоннинг «Арсенал» клуби пеналтилар сериясида Франсиянинг «ПСЖ» жамоасига имкониятни бой берди (3:4), асосий ва қо‘шимча вақт еса дуранг (1:1) билан якунланган еди.
«Мутлақо бетараф кузатувчи сифатида айтишим мумкинки, бу ҳужумкор футболнинг ҳимоявий футбол устидан қозонган г‘алабаси бо‘лди. Турнирда яна енг кучли жамоа г‘олиб чиқди, деб бемалол айта оламан. О‘йинга шахсий манфаатдорлиги ё‘қ мухлис сифатида қараганда, «Арсенал» айнан шундай услубда о‘йнашга мажбур бо‘лган деб о‘йлайман, акс ҳолда улар «ПСЖ»ни маг‘луб ета олмасди. Аммо, шу билан бирга, футбол г‘алаба қозонди деб ҳисоблайман», – деди Линекер «Рест ис Фоотбалл» подкастида.
«Мен турли хил о‘йин услублари мавжудлигини биламан ва ҳимоявий о‘йнашда ёмон нарса ё‘қ. Аммо футбол – бу ко‘нгилочар томоша. Одамлар ҳужумкор, креатив футбол о‘йнайдиган ва чиройли о‘йин ко‘рсатадиган жамоаларни ко‘ришни хоҳлашади. О‘йлашимча, бу мавсумда шундай учта жамоа – «ПСЖ», «Бавария» ва «Барселона» еди», – дея қо‘шимча қилди експерт.
Ма’лумот учун, «ПСЖ» о‘з тарихида иккинчи марта ва иккинчи мавсум қаторасига мусобақа г‘олибига айланди. «Арсенал» еса биринчи финалидан 20 йил о‘тиб, иккинчи бор Чемпионлар лигаси ҳал қилувчи баҳсида маг‘луб бо‘лди.
Манба: стадион.уз
Изоҳлар 0