Левандовски: «Моуринё билан «Реал» анча кучайди»
Таҳририят
•
•
5
«Чикаго Файр» ҳужумчиси Роберт Левандовски Жозе Моуриню бошчилигидаги янги «Реал» жорий мавсум унинг собиқ жамоаси «Барселона» учун жиддий рақиб бо‘лиши мумкинлигини айтди.
Поляк футболчининг фикрича, Мадрид клуби янги трансферлар ва Моуринюнинг келиши ҳисобига анча кучайган.
«Ҳозир «Реал» янги футболчилар ва Жозе Моуриню билан янада кучли. Менинг ҳис қилишимча, икки йил давомида ҳеч нарса ютмаганидан кейин уларнинг руҳияти жуда муҳим аҳамият касб етади. Бу мавсумда улар жуда кучли бо‘лиши мумкин. Аммо мен ҳар доим «Барселона» тарафдаман», — деди Левандовски.
Испаниянинг икки гранди жорий мавсумни муваффақиятли бошлади. «Реал» ҳам, «Барселона» ҳам Ла Лиганинг дастлабки учта учрашувида г‘алаба қозониб, максимал очко жамг‘арган.
Левандовскининг фикрича, Моуринюнинг қайтиши ва таркибдаги янгиланишлар Мадрид клубини яна чемпионлик учун асосий да’вогарлардан бирига айлантирган.
Манба: стадион.уз
Жамоалар
Изоҳлар 0