Лаутаро болалиги ҳақида: "Ижарага пулимиз етмагани учун қарийб 3 йил отамнинг дўстиникида яшадик"
Таҳририят
•
•
4
– Сиз бой оилада улғаймагансиз. Аргентинадаги болалигингиз қандай ўтган?– Вазиятни тушунтиришга ҳаракат қиламан. Отам футболчи еди. У профессионал даражага чиқиб, В Серияга етганида, Баия-Бланкадаги ҳарбий-денгиз базасидаги авиамеханиклик ишини ташлаб кетган. Отам тўп тепадиган жамоа қуйи лигага тушиб кетгач, оилани боқиш учун пул етмай қолди. Шундан сўнг у кекса ёшдаги инсонларга қаровчи бўлиб ишлай бошлади, онам еса уй хизматчиси сифатида озгина пул топарди. Оилада учта фарзанд едик ва уйда доим пул етишмовчилиги сезиларди.– Егулик ҳам тез-тез тугаб турармиди?– Тўғрисини айтсам, унчалик емас. Акам ва укам билан ким кўпроқ ейиш бўйича мусобақа ўйнардик. Аммо кечки овқатни кутаётганда қорним очганини ҳис қилганим ҳалиям ёдимда. Бундан ташқари, ижара ҳақини тўлай олмасдик. Шу сабабли қарийб уч йил давомида отамнинг бир дўстиникида яшадик. У ерда вақти-вақти билан електр енергияси учун атиги 100 песо (ҳозирги курс бўйича тахминан 6 евротсент) тўлаб турардик, холос.– Ўша даврлардан хотирангизда нималар қолган?– Ўша кунларни есласам, юзимга табассум югуради. Мен бахтли едим, чин юракдан бахтли едим. Мени ҳақиқий еркак сифатида шакллантирган ўша туйғуларни яна бир бор ҳис қилишни истардим. Ота-онам туфайли камтарлик ва ҳурмат нима еканлигини ўргандим, ҳозир еса бу фазилатларни ўз фарзандларимга сингдириб келяпман, - деди Лаутаро.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0