Fidbol.net

Кучли бешлик шарҳи: Лондонда дерби, Италияда грандлар жанги, “Реал” ва “Барса” сафарда

Таҳририят 8
Kuchli beshlik sharhi: Londonda derbi, Italiyada grandlar jangi, “Real” va “Barsa” safarda
Бу ҳафта Англияда “Арсенал” ва “Челси” ўртасидаги Лондон дербиси марказий ўйинга айланса, Италияда бир турнинг ўзида иккита катта тўқнашув ўтказилади. Испанияда “Реал” ва “Барселона”ни осон бўлмаган сафарлар кутмоқда, Германияда “Бавария” Бундеслигага қайтган “Шалке” меҳмони бўлади. Франтсияда еса ҳали ғалаба қозонмаган ПСЖ пешқадам “Монако”ни қабул қилади.Англия: “Емирейтс”да Лондон дербисиПремер-лиганинг 3-турида асосий еътибор “Арсенал” ва “Челси” ўртасидаги Лондон дербисига қаратилади. Икки жамоа ҳам чемпионатни икки ғалаба билан бошлади, шу боис “Емирейтс”даги учрашув улар учун мавсумдаги дастлабки жиддий синовлардан бири бўлади.“Арсенал” дастлабки икки учрашувда максимал олти очко олди ва ўз дарвозасидан гол ҳам ўтказмади. “Челси”нинг старти еса бошқачароқ — жамоа икки ўйинда еттита гол урди, шу билан бирга олтита гол ўтказиб юборди. Шу жиҳатдан дербида икки хил услуб тўқнашади: “Арсенал”нинг тартибли ва мувозанатли ўйинига “Челси”нинг очиқ ва ҳужумкор футболи қарши туради.“Манчестер Сити” ўз майдонида “Ковентри”ни қабул қилади. Кучлар нисбати бўйича мезбонлар яққол фаворит ва чемпионлик учун курашда бундай учрашувларда очко йўқотмаслик муҳим.“Манчестер Юнайтед” “Евертон” меҳмони бўлса, “Ливерпул” “Ипсвич” майдонига сафар қилади. “Тоттенхем”ни еса “Ноттингем Форест”га қарши меҳмондаги ўйин кутмоқда.3-тур тақвими:“Ипсвич” — “Ливерпул” 4 сентябр, 00:00“Нюкасл” — “Борнмут” 5 сентябр, 16:30“Брентфорд” — “Сандерленд” 5 сентябр, 19:00“Брайтон” — “Лидс” 5 сентябр, 19:00“Фулхем” — “Кристал Пелас” 5 сентябр, 19:00“Манчестер Сити” — “Ковентри” 5 сентябр, 19:00“Ноттингем Форест” — “Тоттенхем” 5 сентябр, 19:00“Халл Сити” — “Астон Вилла” 5 сентябр, 21:30“Евертон” — “Манчестер Юнайтед” 6 сентябр, 18:00“Арсенал” — “Челси” 6 сентябр, 20:30Испания: “Реал”ни Севиля, “Барселона”ни еса “Месталя” синови кутмоқдаЛа Лиганинг 4-тури “Бетис” ва “Реал” учрашуви билан бошланади. Мадридликлар мавсумни мағлубиятсиз бошлади, аммо Севилядаги ўйин жамоа учун чемпионатдаги дастлабки жиддий сафар синовларидан бири бўлади.“Бетис” ўз майдонида ноқулай рақиб бўла олади. Шу боис “Реал” учун Севиляда уч очко олиш чемпионлик пойгасининг бошида муҳим натижа бўлади. Мезбонлар мадридликларга тўпни еркин назорат қилиш имконини бермасликка ва ўйинни имкон қадар тенг курашда олиб боришга ҳаракат қилади.“Барселона” еса “Валенсия” меҳмони бўлади. Каталонияликлар мавсумни сермаҳсул бошлади ва дастлабки уч турдан кейин юқори суръатда кетмоқда. Енди уларни “Месталя”да анча мураккаб ўйин кутмоқда.Қоғозда “Барселона” фаворит, аммо “Месталя”даги учрашувлар каталонияликлар учун ҳар доим ҳам осон кечавермайди. “Валенсия”нинг вазифаси рақибга тўпни еркин назорат қилиш ва ўзи истаган суръатда ўйнаш имконини бермаслик бўлади.Яна бир еътиборли учрашув Билбаода ўтади. “Атлетик” ўз майдонида “Атлетико”ни қабул қилади. “Сан-Мамес”даги сафар мадридликлар учун ҳам турнинг жиддий синовларидан бири бўлади.4-тур тақвими:“Бетис” — “Реал” 4 сентябр, 00:00“Атлетик” — “Атлетико” 5 сентябр, 19:15“Раё Валекано” — “Расинг” 5 сентябр, 21:30“Вилярреал” — “Депортиво” 5 сентябр, 00:00“Валенсия” — “Барселона” 6 сентябр, 19:15“Алавес” — “Осасуна” 6 сентябр, 21:30“Малага” — “Леванте” 6 сентябр, 21:30“Еспанол” — “Севиля” 6 сентябр, 00:00“Хетафе” — “Селта” 7 сентябр, 22:00“Елче” — “Реал Соседад” 7 сентябр, 00:30Италия: “Интер” — “Наполи” Миланда, “Ювентус” — “Милан” ТуриндаБу ҳафта кучли бешликдаги енг қизиқ афишалардан бири Италияда. А Сериянинг 3-турида бир кун оралиғида “Интер” — “Наполи” ва “Ювентус” — “Милан” учрашувлари ўтказилади.“Интер” чемпионатни икки ғалаба билан бошлади ва “Наполи”га қарши ўйинга максимал натижа билан етиб келди. Неаполликлар еса ўтган турда “Комо”га 1:2 ҳисобида ютқазиб, мавсумда илк бор очко йўқотди.Шу боис “Сан-Сиро”даги учрашув айниқса “Наполи” учун муҳим. Яна бир мағлубият асосий рақиблардан бири билан орадаги фарқнинг мавсум бошидаёқ ошишига олиб келади. “Интер” еса тўғридан-тўғри рақибини мағлуб етиб, чемпионатдаги муваффақиятли стартини давом еттириш имкониятига ега.Бир кундан кейин еътибор Туринга кўчади. “Ювентус” “Милан”ни қабул қилади. Икки жамоа ҳам дастлабки икки турни ғалаба билан якунлагани учун бу баҳс фақат катта номлар тўқнашуви емас, балки пешқадамлар гуруҳидаги муҳим ўйин ҳам бўлади.Бундан ташқари, “Рома” — “Аталанта” учрашуви ҳам турнинг еътиборли баҳсларидан. Умуман, бу турда юқори ўринларга даъвогарларнинг бир нечтаси ўзаро тўқнашади ва унинг натижалари чемпионат бошидаги кучлар нисбати ҳақида дастлабки тасаввурни бериши мумкин.3-тур тақвими:“Женоа” — “Комо” 4 сентябр, 23:45“Фиорентина” — “Торино” 5 сентябр, 18:00“Интер” — “Наполи” 5 сентябр, 21:00“Рома” — “Аталанта” 5 сентябр, 23:45“Фрозиноне” — “Венетсия” 6 сентябр, 18:00“Парма” — “Монтса” 6 сентябр, 18:00“Болоня” — “Сассуоло” 6 сентябр, 21:00“Ювентус” — “Милан” 6 сентябр, 23:45“Каляри” — “Лечче” 7 сентябр, 21:30“Удинезе” — “Латсио” 7 сентябр, 23:45Германия: “Бавария” Гелзенкирхенда, рақиб — Бундеслигага қайтган “Шалке”Бундеслигада чемпионат енди иккинчи турга кириб келмоқда. “Бавария” янги мавсумни “Штутгарт” устидан йирик — 5:1 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади ва биринчи ўйиндаёқ яхши формада еканини кўрсатди.Енди Компани жамоаси Бундеслигага қайтган “Шалке” меҳмони бўлади. Гелзенкирхенликлар учун бу алоҳида ўйин — елитага қайтганидан кейинги дастлабки уй учрашувида улар “Бавария”га қарши майдонга тушади.Кучлар нисбати мюнхенликлар томонида, аммо “Шалке”нинг ўз майдонидаги муҳити учрашувга қўшимча қизиқиш беради. “Бавария” учун еса вазифа аниқ — биринчи турдаги суръатни сақлаш ва чемпионат бошидаёқ кераксиз очко йўқотмаслик.“Боруссия Дортмунд” “Хоффенхайм” меҳмони бўлади. “Байер” ўз майдонида “Унион”ни қабул қилса, “Лейптсиг” Бременда “Вердер” билан ўйнайди.2-тур тақвими:“Штутгарт” — “Кёлн” 4 сентябр, 23:30“Боруссия Мёнхенгладбах” — “Елверсберг” 5 сентябр, 18:30“Байер” — “Унион” 5 сентябр, 18:30“Хоффенхайм” — “Боруссия Дортмунд” 5 сентябр, 18:30“Падерборн” — “Фрайбург” 5 сентябр, 18:30“Вердер” — “Лейптсиг” 5 сентябр, 18:30“Шалке” — “Бавария” 5 сентябр, 21:30“Гамбург” — “Майнтс” 6 сентябр, 18:30“Айнтрахт” — “Аугсбург” 6 сентябр, 20:30Франтсия: ғалабасиз ПСЖ пешқадам “Монако”ни қабул қиладиФрантсия 1 Лигасида турнинг марказий ўйини Парижда ўтади. ПСЖ чемпионатнинг дастлабки икки учрашувида ғалаба қозона олмади ва енди мавсумни икки ғалаба билан бошлаган “Монако”ни қабул қилади.Мавсум енди бошланган бўлса-да, икки жамоанинг старти бу учрашувга қўшимча аҳамият бермоқда. Парижликлар учинчи турга мавсумдаги илк ғалабасини излаб кириб келаётган бўлса, “Монако” аксинча, максимал натижа билан Парижга боради.Шу боис босим кўпроқ ПСЖ томонида. Луис Енрике жамоаси яна очко йўқотса, “Монако” билан орадаги фарқ мавсумнинг учинчи туридаёқ сезиларли кўриниш олади. Меҳмонлар еса яхши стартдан кейин Парижда ҳам натижа қайд етиб, чемпионат бошидаги мавқеини янада мустаҳкамлаш имкониятига ега.Қолаверса, бу ПСЖ учун мавсумдаги дастлабки жиддий рақиблардан бирига қарши ўйин. Шунинг учун Париждаги баҳс нафақат турнир жадвали, балки жамоанинг ҳозирги ҳолатини баҳолаш нуқтаи назаридан ҳам муҳим.3-тур тақвими:“Лион” — “Осер” 4 сентябр, 22:00ПСЖ — “Монако” 4 сентябр, 00:05“Ланс” — “Лорян” 5 сентябр, 20:15“Гавр” — “Брест” 5 сентябр, 23:45“Нитстса” — “Ле-Ман” 5 сентябр, 23:45“Труа” — “Страсбур” 6 сентябр, 18:00“Анже” — “Ренн” 6 сентябр, 20:15“Марсел” — “Париж” 6 сентябр, 23:45 Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг