Fidbol.net

“Кучли бешлик шарҳи”: Англияда грандлар синови, Испанияда “Реал” ва “Барса” пойгаси, Бундеслигада янги мавсум

Таҳририят 10
“Kuchli beshlik sharhi”: Angliyada grandlar sinovi, Ispaniyada “Real” va “Barsa” poygasi, Bundesligada yangi mavsum
“Кучли бешлик шарҳи” лойиҳасида уикенднинг асосий учрашувлари ва жамоаларнинг улар олдидан қандай ҳолатда еканига назар ташлаймиз.Англия Премер-лигасиАПЛнинг 2-тури “Манчестер Сити”нинг йирик ғалабаси билан бошланди. Мареска жамоаси сафарда “Кристал Пелас”ни 4:1 ҳисобида мағлуб етди. Ерлинг Ҳоланд дубл қайд етди, Раян Шерки ҳам гол урди. “Сити” шу тариқа икки ўйиндан кейин 6 очко тўплади ва стартдаёқ рақибларига очко йўқотиш учун кўп имконият бермаслигини кўрсатмоқда.Енди асосий еътибор “Ливерпул”, “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал”га қаратилади. “Ливерпул” биринчи ўйинда “Нюкасл” билан дуранг қайд етди ва енди “Ноттингем Форест”ни қабул қилади.“Манчестер Юнайтед”да вазият оғирроқ. Манкунианликлар чемпионатни мағлубият билан бошлади, енди еса биринчи турда ғалаба қозонган “Ипсвич”ни қабул қилади. Иккинчи ўйинда ҳам очко йўқотилса, жамоа атрофида босим анча ерта бошланади.“Арсенал”ни еса жиддийроқ сафар кутяпти. Лондонликлар “Астон Вилла” меҳмони бўлади. “Арсенал” биринчи турни ишончли ўтказди, “Вилла” еса 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Бироқ чемпионлик учун курашда айнан шундай сафарлар муҳим — “Сити” очко йўқотмаётган пайтда “Арсенал” ҳам ортда қолмаслиги керак.2-тур тақвими:“Ливерпул” — “Ноттингем Форест” — 29 август, 16:30“Борнмут” — “Евертон” — 29 август, 19:00“Ковентри” — “Халл” — 29 август, 19:00“Тоттенхем” — “Нюкасл” — 29 август, 21:30“Челси” — “Брайтон” — 30 август, 18:00“Лидс” — “Брентфорд” — 30 август, 18:00“Сандерленд” — “Фулхем” — 30 август, 18:00“Манчестер Юнайтед” — “Ипсвич” — 30 август, 20:30“Астон Вилла” — “Арсенал” — 1 сентябр, 00:00Испания Ла ЛигасиЛа Лигада икки турдан кейин “Барселона” ва “Реал” максимал натижа билан кетяпти. Ҳар икки жамоада 6 тадан очко бор. Шунинг учун ҳозирча Испаниядаги асосий савол оддий: икки гранддан қай бири биринчи бўлиб очко йўқотади?Бу турда уларнинг иккаласи ҳам ўз майдонида ўйнайди. “Реал” “Малага”ни қабул қилса, “Барселона” “Раё Валекано” билан куч синашади. Қоғозда иккиси ҳам фаворит, лекин чемпионлик пойгасида бундай ўйинларда йўқотилган очколар кейин қимматга тушиши мумкин.“Атлетико” еса аллақачон очко йўқотишга улгурди. Мадридликлар икки турдан кейин 4 очкога ега ва бу сафар икки ўйинда икки ғалаба қозонган “Севиля” меҳмони бўлади.3-тур тақвими:“Алавес” — “Вилярреал” — 29 август, 00:30“Леванте” — “Бетис” — 29 август, 20:00“Реал Соседад” — “Еспанол” — 29 август, 22:00“Севиля” — “Атлетико” — 30 август, 00:30“Реал” — “Малага” — 30 август, 20:00“Депортиво” — “Валенсия” — 30 август, 22:30“Селта” — “Атлетик” — 31 август, 00:30“Осасуна” — “Хетафе” — 31 август, 22:30“Барселона” — “Раё Валекано” — 1 сентябр, 00:30Франтсия Лига 1Франтсияда ПСЖнинг мавсум бошидаги муаммолари давом етди. Парижликлар биринчи турда “Ренн” билан дуранг ўйнаганди, иккинчи турда еса “Лилл” меҳмонида 2:2 ҳисобини қайд етди. Бу сафар Луис Енрике жамоаси мағлубиятга жуда яқин келди: “Лилл” сўнгги дақиқаларгача 2:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Витиня 90+1-дақиқада фарқни қисқартирди, Маркинос еса 90+5-дақиқада ПСЖга бир очко олиб келди.Шу тариқа ПСЖ дастлабки икки турда ҳам ғалаба қозона олмади. Чемпионат енди бошланган бўлса-да, одатда Франтсияда бошқалардан тез узилиб кетадиган жамоанинг икки ўйиндан кейин 2 очкода қолиши рақобатчилар учун яхши имконият.Шу нуқтаи назардан “Монако” — “Марсел” учрашуви янада қизиқ бўлиб қолди. Икки жамоа ҳам биринчи турни ғалаба билан ўтказган, “Марсел” еса тўртта жавобсиз гол урганди. Улардан бири иккинчи ғалабани ҳам қўлга киритса, ПСЖнинг стартдаги очко йўқотишларидан фойдаланиб қолади.2-тур тақвими:“Страсбур” — “Ланс” — 29 август, 20:15“Осер” — “Анже” — 29 август, 23:45“Брест” — “Тулуза” — 29 август, 23:45“Лорян” — “Труа” — 29 август, 23:45“Лион” — “Гавр” — 29 август, 23:45“Париж” — “Нитстса” — 30 август, 18:00“Ренн” — “Ле-Ман” — 30 август, 20:15“Монако” — “Марсел” — 30 август, 23:45Италия А СериясиА Сериянинг 2-тури “Милан”нинг ғалабаси билан бошланди. “Россонери” ўз майдонида “Венетсия”ни 2:0 ҳисобида енгди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади, иккинчи бўлимда еса Адриен Рабо гол урди, сўнг меҳмонлар футболчиси Патрик Халхал автогол муаллифи бўлди. “Милан” биринчи турдаги ғалабадан кейин бу сафар ҳам очко йўқотмади ва икки ўйиндан 6 очко тўплади.Енди навбат қолган фаворитларга. “Интер” стартда “Монтса”ни 4:1 ҳисобида енгди ва бу сафар “Каляри” меҳмони бўлади. “Наполи” еса биринчи турда “Женоа”дан 2:0 ҳисобида устун келди, енди “Комо”ни қабул қилади. “Милан” олти очко билан олдинга чиқиб олганидан кейин икки жамоага ҳам жавоб қайтариш керак.“Рома” ҳам биринчи турда яхши таассурот қолдирди — римликлар “Фиорентина”ни 4:0 ҳисобида мағлуб етди. Енди жамоа “Лечче” меҳмони бўлади. “Ювентус” еса “Парма”ни қабул қилади. А Серияда фаворитлар стартни деярли бир хил бошлагани учун ҳозирча ҳар бир очко йўқотиш жадвалда дарров сезилади.2-тур тақвими:“Фиорентина” — “Фрозиноне” — 29 август, 21:30“Монтса” — “Удинезе” — 29 август, 21:30“Сассуоло” — “Торино” — 29 август, 21:30“Ювентус” — “Парма” — 29 август, 23:45“Наполи” — “Комо” — 30 август, 21:30“Каляри” — “Интер” — 30 август, 23:45“Латсио” — “Женоа” — 30 август, 23:45“Лечче” — “Рома” — 31 август, 21:30“Аталанта” — “Болоня” — 31 август, 23:45Германия БундеслигасиБундеслигада янги мавсум “Бавария”нинг кучли старти билан бошланди. Мюнхенликлар “Штутгарт”ни 5:1 ҳисобида мағлуб етди. Биринчи бўлимда фақат битта гол урилган бўлса, танаффусдан кейин ўйин очилиб кетди ва “Бавария” рақибини йирик ҳисобда енгди.Енди асосий еътибор “Боруссия Дортмунд”, “Байер” ва “Лейптсиг”га қаратилади. Дортмундликлар “Гамбург”ни қабул қилади, “Байер” “Елверсберг” меҳмони бўлади, “Лейптсиг” еса “Боруссия Мюнхенгладбах” билан ўйнайди. “Бавария” мавсумни 5:1 билан бошлаган бир пайтда унинг асосий рақобатчилари стартдаёқ ортда қолмасликка ҳаракат қилади.Биринчи турнинг яна бир қизиқ томони — Бундеслигага қайтган клублар. “Шалке” янги мавсумни “Аугсбург” меҳмонида бошлайди, “Падерборн” еса “Майнтс” билан ўйнайди. Айниқса “Шалке”нинг елитага қайтиши Германия футболи учун қизиқ воқеа — енди клуб олдидаги биринчи вазифа Бундеслигада ўрнини мустаҳкамлаш бўлади.1-тур тақвими:“Елверсберг” — “Байер” — 29 август, 18:30“Кёлн” — “Хоффенхайм” — 29 август, 18:30“Майнтс” — “Падерборн” — 29 август, 18:30“Лейптсиг” — “Боруссия Мёнхенгладбах” — 29 август, 18:30“Унион” — “Айнтрахт” — 29 август, 18:30“Боруссия Дортмунд” — “Гамбург” — 29 август, 21:30“Фрайбург” — “Вердер” — 30 август, 18:30“Аугсбург” — “Шалке” — 30 август, 20:30 Манба: чампионат.асиа
Жамоалар

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг