Fidbol.net

Конго ДР бош мураббийи: "ФИФА Сериес турниридаги Ўзбекистон менда илиқ таассурот қолдирди. Енди уларни янада чуқурроқ ўрганиш учун вақт ажратамиз"

Таҳририят 15
Kongo DR bosh murabbiyi: "FIFA Series turniridagi Oʻzbekiston menda iliq taassurot qoldirdi. Endi ularni yanada chuqurroq oʻrganish uchun vaqt ajratamiz"
"Гуруҳимиз жуда кучли. Юқори савияли, ҳужумкор футбол намойиш етадиган Португалия дунёнинг енг кучли терма жамоаларидан бири ҳисобланади ва улар чемпионлик учун асосий даъвогарлардандир. Мексикадаги йиғинимиз давомида уларнинг маҳаллий терма жамоага қарши ўйинини (0:0) телевизор орқали томоша қилдик. Улар – гуруҳ фаворити.Колумбия саралаш босқичини учинчи ўринда якунлади, улар ҳам ҳужумкор футболга таянади ва юқори техник салоҳиятга ега. ФИФА Сериес доирасида Ўзбекистоннинг Габонга қарши ўйинини (3:1) томоша қилдим ва бу жамоа менда илиқ таассурот қолдирди. Келгуси ҳафталарда уларни янада чуқурроқ ўрганиш учун вақт ажратамиз.Биз саралашдан ўтиб, биринчи вазифани уддаладик. Аммо бу билан чекланиб қолмаслигимиз керак. Халқаро турнирда иштирок етишга тайёргарлик кўраётганда, албатта, яхши натижа қайд етишни мақсад қилиш лозим. Енг яхши учинчи ўрин егалари сифатида 1/16 финалга чиқиш имконини берадиган саккизта йўлланма борлигини ҳисобга олсак, бизда ҳам имконият мавжуд. Олдиндан ҳеч нарса маълум емас. Биз муносиб иштирок етишни хоҳлаймиз ва гуруҳ босқичидан ўтиш мутлақо реал вазифадек туюлмоқда. Жаҳон чемпионатининг финал босқичида ўйнаш – бу юқори савиядаги жамоаларга қарши туриш, шу билан бирга, улкан мақсадларга ега бўлиш демакдир.Биз ҳали ҳам тайёргарлик дастури, икки ёки учта ўртоқлик ўйини ҳамда йиғин бошланадиган жой устида ишлаяпмиз. Нима хоҳлаётганимни биламан, лекин КДР март ойининг охирида йўлланмани қўлга киритгани сабабли, кўплаб терма жамоалар ўз дастурларини аллақачон тузиб бўлганини ҳам ҳисобга олишимиз керак. Шунинг учун бўш рақибларни топиш талаб етилади, бу бироз вақт олади, аммо биз тўғри йўналишда ҳаракат қиляпмиз", деди 49 ёшли франтсиялик мутахассис.Еслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Конго ДР “К” гуруҳининг 3-тури доирасида Тошкент вақти билан 28 июн куни тўқнаш келади.

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг