Коке МЛС клубига о‘тиши мумкин
Таҳририят
•
•
4
Мадриднинг «Атлетико» клуби 34 ёшли ярим ҳимоячиси Коке фаолиятини АҚШнинг «Атланта Юнайтед» клубида давом еттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Маттео Моретто хабар бермоқда.
Манба ма’лумотларига ко‘ра, «Атланта Юнайтед» вакиллари тажрибали испанияликни МЛСга ко‘чиб о‘тишга ко‘ндириш учун жуда қаттиқ ҳаракат қилишмоқда. Миш-мишларга қараганда, ушбу битимда якуний со‘з айнан футболчининг о‘зиники бо‘лади.
Коке 2011 йилдан бери «Атлетико» сафида то‘п суриб келмоқда. Ортда қолган мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда жами 56 та о‘йинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Трансфермаркт експертлари испаниялик футболчининг трансфер қийматини 5 миллион йеврога баҳоламоқда.
Манба: стадион.уз
Жамоалар
Изоҳлар 0