Fidbol.net

Кейн Гордоннинг «Барселона»га о‘тиши уни о‘згартирганини айтди

Таҳририят • • 3
Keyn Gordonning «Barselona»ga o‘tishi uni o‘zgartirganini aytdi
«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн Ентони Гордоннинг ёзда «Барселона»га о‘тиши унга о‘зига бо‘лган ишончни оширишга ёрдам берганини ва бу унинг ҳозирги юқори формасида акс етаётганини айтди. 25 ёшли вингер ҳозирги халқаро танаффусда Англия терма жамоасининг енг яхши футболчиларидан бири бо‘либ турибди. У Миллатлар лигасида Испания ва Чехияга қарши кетма-кет икки о‘йинда гол урди. Гордон ҳали «Барселона» сафида гол ура олмаган бо‘лса-да, жорий мавсум Ла Лигада 5 та голли узатмани амалга оширган. «Унга “Барселона”га о‘тиш ёрдам берди. Ба’зида шундай катта клубга о‘тиш сенга о‘зингга бо‘лган ишончни янада оширади. Сен о‘зингни енг катта саҳнага муносиб ҳис қила бошлайсан. У бу ишончни Англия терма жамоасидаги о‘йинларига ҳам олиб кирди. У ҳал қилувчи футболчи бо‘лди. Доимо олдинга ҳаракат қилишга, жамоани олдинга олиб чиқадиган футболчи бо‘лишга интилди. Унинг голи ҳам ажойиб бо‘лди. Бундай вазиятларни голга айлантириш осон емас, аммо у буни жуда яхши уддалади. Айни пайтда у биз учун жуда муҳим футболчи», — деди Англия терма жамоаси сардори. Манба: стадион.уз

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг