Керрик «МЮ»даги келажаги ва ЙЕЧЛ йўлланмаси ҳақида фикр билдирди
Таҳририят
•
•
17
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Керрик «Ливерпул» устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз келажаги борасидаги саволларга жавоб берди. Якшанба куни мерсисайдликларга қарши кечган баҳсдаги муваффақият (3:2) «қизил иблислар»га Чемпионлар лигаси йўлланмасини кафолатлади. Бироқ амалдаги устоз мавсум якунлангач ўз лавозимида қолиш-қолмаслиги ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.«Агар жамоада қолмасам, ҳафсалам пир бўладими? Кутиш керак. Менимча, мен келган вақтимда Чемпионлар лигасига қайтиш истиқболи анча йироқ кўринаётган еди. Биз шундай катта фарқни йўққа чиқариб, мавсум якунига уч тур қолганда ЙЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритганимиз — ҳайратланарли ютуқ. Аммо бу шунчаки бир қадам, биз буни ҳаддан ташқари байрам қилмаймиз. Келажакда нима бўлишидан қатъи назар, мен клуб ва футболчилар учун ўз ишимни енг яхши тарзда бажаришга ҳаракат қиламан. Кўрамиз», — дея Керрикнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УтдДистриcт.Англиялик мутахассис январ ойида Рубен Аморимнинг ўрнини егаллаб, бошқарувга келган еди.Манба: Стадион.уз
Жамоалар
Изоҳлар 0