Камолиддин Тожиев: "Қаердан оффсайд топишди билмайман. Оффсайд чизиғини дарвоза ортида чизса ҳам оффсайд йўқ еди"
Таҳририят
•
•
5
"Яхши ўйин бўлди. Охиригача курашдик. Қаердан оффсайд топишди билмайман. Уч очкодан маҳрум бўлдик. Оффсайд чизиғи деб, чизиқни дарвоза ортидан чизишмоқда. У ерда ҳеч қандай ўйиндан ташқари ҳолат йўқ. Менимча, вазиятни ҳамма кўрди. Йигитларга раҳмат дейман. Улар охиригача курашди", - дея гап бошлади Камолиддин Тожиев.- Такрорий ҳолатни кўрдингизми? Сабаби ўйин вақтида ҳиссиётларга берилган бўлади. Ўйиндан сўнг такрорда еса вазиятни хотиржам кўриб олиб, якуний хулосага келинади...- Кўрдим. Ўзимизнинг камерадан кўрдик. У ерда умуман оффсайд йўқ еди. Оффсайд чизиғини дарвоза ортида чизса ҳам оффсайд йўқ. Такрорий вазиятни кўрдик.- 90 дақиқа давомида "Пахтакор" 2-3та гол уриб қўйганида ушбу баҳсли вазият умуман аҳамиятсиз бўлиб қолар еди...- Яратган вазиятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Барча жамоалар "Пахтакор"га қарши 200% курашади. Шунинг учун биз ҳам қийналдик ва яна вазиятлардан унумли фойдаланмадик.- "Сурхон" каби жамоаларга қарши икки нафар ҳужумчи билан ўйнатса бўлмасмиди?- Биз ҳужумчи ортида яна бир футболчини ўйнатамиз. У ҳам ҳужумчи сифатида ҳисобланади.- "Нефтчи" билан Кубок ўйини бор. Ундан олдин еса "Динамо"га қарши ўйин. "Динамо"га қарши ўйинда ротатсия бўладими?- Ҳозир фақат "Динамо"ни ҳақида ўйлаймиз.- ОЧЛга қуръа ташланди. "Пахтакор" ўтган сафар Саудия жамоаларидан кўра қатарликлар билан ўйнаган еди. Қуръа натижасидан қониқдингизми?- Биз юлдузларга қарши ўйнаймиз. Кучлиларга қарши ўйнашимиз яхши-ку. Мухлисларимиз ҳам катта юлдузларни кўришади. Умуман олганда, қизиқиш ортади.- Янги футболчиларнинг бугунги ўйинига қандай баҳо берасиз?- Муртазо жароҳат олди. Айман ҳам яқиндагина жароҳатдан қутулган еди. Насиб бўлса, икки футболчи ҳам тез орада енг яхши спорт формасига кириб олади.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0